www.ziyouz.com кутубхонаси
81
Хуршид ДЎСТМУҲАММАД
ТЎХТАБОЙНИНГ БОЙЛИКЛАРИ
— Зулфи-и! Ҳо, Зулфияхон! Чиқақолинг, севинчли хабар кеп қолди!
— Ҳозир, она, ҳозир чиқаман.
Зулфиянинг товуши қўнғироқдек жаранглаб чиққан бўлсада, унинг ўзи ҳийла паришонхаёл
эди. Кундошларининг ёнида сир бой бермайди, шу боис қандай бўлмасин чеҳрасидан табассум
аримайди. Уларнинг раъйига қарамоғи лозим, улардан ҳушёр юрмоғи лозим, улар билан орани
бузмаслиги шарт... аммо-лекин ҳар нима қилганда ҳам аёл аёлда: Зулфия иккала кундошидан
ўзининг ёшлиги, қолаверса... самбит новдадай расо бўй-басти, суқсурдай чиройи билан бойга
суюклироқ эканлигини ҳам яхши ҳис қилади, вақти-бевақт шу борада тили узунлигини кўз-кўз
қилиш илинжида киборли юришлару, беписанд боқишлар қилиб қўяр, унинг бундай қилиғидан
Адолатнинг ич-эти қирилиб тушаётганини сезиб, қувончидан қарсак чалиб юборишдан базўр
ўзини тияр эди. Ўрни келганда Адолат ҳам яхшиллатиб игнасини санчиб олар, Зулфиянинг
туғмаслигини киши билмас пичинглар билан бетига солар эди.
Тавба... Зулфия қизлик чоғи ўзидан икки ёш катта Адолат билан Олия отинда таҳсил олган,
негадир у билан жанжаллашгани-жанжаллашган, отин ойи, «Ҳо-ой, Зулфи, ҳо-ой Адол, нима
бало, кундошмисанлар, юмдалашганинг юмдалашган!» дея чакак қокқани қоққан эди.
Фаришталар «омин» деган экан, тақдир уларни бир эрга хотин қилди...
Улар орасидаги пинҳона «жанг»лар бир сафар ошкор тўқнашувга айланди. Нима бўлдию,
уйда ўзларидан бошқа ҳеч зот йўқлигидан фойдаланишдими, икки кундошнинг дилидаги тилига
кўчди: Зулфия бойнинг суюкли кенжа хотини эканини пеш қилди, Адолат унинг тирноққа
зорлигини «фош» қилди. Шунда Зулфия кундошининг бу борадаги севинчини ҳам чиппакка
чиқарди:
— Куз келсин, қўчқордай ўғил туғиб бермасам, отимми бошқа қўяман! Ҳа-а, аламингдан
ёрилиб ўларсан, ўшанда!..
Адолат ҳанг-манг бўлиб қолди, ишониб-ишонмай кундошининг қорнига анграйди, сўнг
ўзининг ғафлатда қолганини сезди шекилли, бир нарсани шошилинч олиб чиққани зипиллаб
юриб уйига кирди. Алланималар дея вайсади-вайсади-да, охири йигғамсираб қарғади:
— Йўқол, маҳаллангга йўқол!
Зулфия дабдурустдан қарғинишнинг маъносига тушунмаган бўлса-да, бўш келмади. Дераза
ёнига яқинлашди-да, овозини баралла қўйиб аламини олди:
— Жа, билгинг келаётган бўлса, тарозини обке, тож-тахтимиззи бир тортиб кўрамиз! Йўқол
кимлигини ўшанда биласан! Ҳу-у, зоти паст!..
Бу жанжал Мактабхон онанинг қулоғига қайдан етди — Зулфия ўйлаб-ўйлаб тополмади.
Она Адолатга нелар деб танбеҳ берган-бермагани унга қоронғи, лекин бир оқшом суҳбат
орасида Зулфияга ётиғи билан насиҳат қилди:
— Зулфияхон, болам, кибор — кибрдандир, кибр — ҳаромдир... Илоҳим, Бой оғамизнииг
давлати зиёда бўлсин, манаши «Насйонал» меҳмонхонасининг барча жиҳозини Полшадан
келтирдилар... Ҳаммамизга етиб ортади... Хонадонимизга ҳаром ораласа барчамиз кўр бўламиз.
Зулфия одам бўйига икки баравар келадиган тошойнадан ўзига қараб турган оппоқ, юзи
хиёл чўзиқ, ранги тиниқ, қорни дўппайган қўҳлик жувонни бош-оёқ кузатиб туриб, ўша-ўша,
Адолат билан қайтиб қирпичоқ бўлмаганига ичдан севинди. Мовий кўзларида йилтиллай
бошлаган ёшни шошилиб артди.
— Кичик ойи-и!
— Чиқвомман, Саломатхон, — деди Зулфия Адолатнинг иккинчи қизини овозидан таниб.
Зулфия оғир-вазмин қадам босиб айвонга чиққан эди, Саломат югуриб келиб унинг қўлидан
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |