Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет84/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
83
яқинлаштириб қаради. — Қурмагурлар-эй, бунча нозик ишлашмаса! Шишага ўхшайди-я!..  
— Шуниси сизга ярашади, Зулфияхон, — деди Адолат.  
—  Мовий  кўзлар,  мовий  либосла-ар!..  Кундошлар,  уларга  қўшилиб  қизлар  Муборакнинг 
хиргойисини эшитиб кулиб юборишди. Зулфия ўзининг кўм-кўк ҳаво ранг кўзи беғараз кулгига 
сабаб бўлганидан эркаланиб аста жилмайди.  
Худди  шу  қаҳ-қаҳ  кулги  устига  эшик  очилиб  ичкарида  Тўхтабой  пайдо  бўлди.  Биринчи 
бўлиб  Муборак  она  билан  Саломатхон  дик  этиб  ўрнидан  турди,  Адолат  бой  томон  бир  қадам 
пешвоз  юриб  тўхтади,  Зулфия  ўрнидан  оғир  қўзгалиб  қад  ростлаган  Мактабхон  онанинг 
панасига  ўтиб  ер  чизганча  тураверди.  Бойнинг  доимо  вазмин,  босиқ,  айни  чоқда  жиддий 
қиёфасидан  унинг  азвойини  бирдан  англаб  бўлмас,  баъзан  феъли  айниброқ  турибдими  ёҳуд 
хушнудми — шуларнида  фарқлаш  қийин  кечар,  одатда  биринчи  гапини  эшитиб  у  кишининг 
кайфияти  аниқлаб  олинмагунча  каттаю-кичик  чурқ  этиб  товуш  чиқармас  эди.  Бу  сафар  ҳам 
шундай бўлди. Бой хонтахта устида очиқ қолган дафтарга кўз қирини ташаб қўйди-да, лабининг 
бир чеккасида кулимсираб, деди: 
— Силар кўйлаклик танлагунча ҳайит ўтиб кетар ҳали...  
Тўхтабой тўсаттан бошлаб келган извошга чиқиб жойлашиб ўтириб олганича хаёлга толди. 
Хаёл  олиб  қочиб  ҳатто  қўш  отнинг  туёқларига  тарақлаб  урилишини  ҳам,  жониворларнинг 
сувлиқни  чайнаб  асабий  кишнашини  ҳам  эшитмади.  Извош  Масковдан  ташқарига 
чиқаётгандагина тек қотиб ўтирган кўйи сўз қотди: 
—  Борадиган  жойимизни  тушунтирдингми?  Гумашта  йигит  хўжайиннинг  авзойига  қараб 
дамини ичига ютиб ўтирган жамми, бойдан садо чиққан заҳоти жонланиб тилга кирди: 
— «Ново Варварьевск» десам ўнта извошчи «К дачу Миркамиля? Я, я отвезу!» деб ҳозиру 
нозир бўлиб турибди, бой ота! 
Унча-бунчага  қувончини  ҳам,  ранжиганини  ҳам  намоён  қилавермайдиган  Тўхтабой 
ҳаяжондан  қалқиб  тушди. «Дача»  эмиш,  ҳукумати  сургунга  жўнатиб  қўйибдию,  булар  «дача» 
дейди.  Миркомилбой  Масковга  келганига  икки  ой  бўлдими-йўқми,  избошчилар  исми-
шарифигача хабар топибди»...  
Тўхтабой  Миркомилбойнинг  «дача»сида  уч  кун  қандай  ўтиб  кетганини  ҳам  пайқамади. 
Назарида,  Миркомилбой  уни  совуқ  қаршилагандай  туюлди.  Андижонлик  бойнинг 
димоғдорлиги  аввалига  унинг  ҳамиятига  тегди,  бироқ  кейин  Тўхтабой  шайтонга  ҳай  берди: 
«Юртидан  бадарға  қилиниб  сургун  муддатини  шу  зах  ва  моғор  ҳиди  анқиб  турган  ўрмонда 
ўтказаётган одамдангина қиламанми!.. » 
Миркомилбой  ҳам  Тўхтабойни  бирров  келиб  изига  қайтади  деб  ўйлаган  эканми,  иккинчи 
кунга қолганини кўриб унинг елкасига қоқиб, бағрига босиб миннатдорчилигини яширмади: 
— Раҳмат, Тўхтажон, ука! Мусофирчиликда ёнингда душманинг бўлсаям ҳамюртинг бўлсин 
экан. Сиз эса ўзимиздан... Шундан пича қийналиш бор, холос...  
—  Худо  хоҳласа  бундан  қийналмайсиз,  тақсир, — деди  Тўхтабой  ҳам  Миркомилнинг 
билагидан тутиб.  
— Жой... мана, бемалол, — деди Миркомил қатор кетган икки қаватли тахта уйларга ишора 
қилиб. Тўхтабой ҳазилга йўйди: 
— Нима, «Сургун қилинганлар келаверсин» демоқчимисиз, тақсир? 
Миркомил  шундагина  гапининг  тескари  маъносига  эътибор  қилди  ва  одатича  хас  қошини 
чимириб, лабларини қимтиб кулди.  
Тўхтабой  Миркомилнинг  ниҳоятда  зийрак  ва  ҳушёр  одамлигини  яхши  билсада,  Ново 
Варварьевскка  келишининг  учинчи  кунидаги  суҳбат  асносида  ҳайратидан  ёқа  ушлаб  қолди. 
Миркомилбой билан неча марталаб қуюқ меҳмондорчиликда бир дастурхондан овқат еган, неча 
мартда у билан икки-уч кунлаб бир поездда ҳамроҳ бўлган, Миркомилнинг босиқ ва тагдор гап-
сўзи, қочириқлари, танбеҳу насиҳатлари икки-уч оғиздан ошмас эди. Мана энди, мусофирчилик 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет