Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет92/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
91
чиқишини  биров  пайқаса,  Зулфияга,  болаларига  зуғум  баттар  зўрайишини  ўйлаб  алланеча 
кунгача хавотирда юрса...  
У Кайковус анҳори устидан ўтгач кўприкдан пастликка эниб толзорга етганда рўпарасидан 
югургилаб  келаётган  ўн-ўн  бир  ёшлар  чамасидаги  қизалоқни  кўрди.  Қизалоқ  рўмоли  билан 
бош-кўзини тўсиб, тугунчани қўлтиғига маҳкам қисганича тўхтаб қолди. Узун-узун киприклари 
остидаги,  бири-биридан  чиройли  кўзлари  жовдираб  қизалоқ  нима  қиларини  билмай 
тараддудланиб қолди.  
Бошқа пайт Тўхтабой гап сўзсиз ўгиб кетаверар, толзор теварагида доимо гавжум бўладиган 
супада ўтирганлар орасидаги «холис»ларга гап топилишини истамас эди.  
Бу сафар у одатини канда қилди.  
— Моҳич, ке, қизим.  
Моҳиниса  кўча-кўйда  отаси  дуч  келиб  қолса  у  кишини  танимагандай  ўтиб  кетиш  шартига 
қаттиқ  риоя  қилиши  зарурлигини  унутмаган,  шу  боис,  отасининг  бу  қабил  қарши  олишига 
тушунмайроқ турган эди.  
— Ё, боқий!.. — Тўхтабойнинг лаблари асабий пичирлади. Учди. — Ке, қизим. Эрталабдан 
қаттан кевосоан? Онанг дурустми? Окаларингчи?.. .  
— Ҳм... деди Моҳиниса ҳамма саволга жавобан.  
— Бунча юпун кийинмасанг, Моҳич?..  
Тўхтабой  ортиқ  жавоб  кутмади,  узун  чакмонининг  ички  чўнтагидан  бир  «афт  парварда 
олди-да, қизининг жажжи ҳовучига солди.  
— Ужанг йиғламаяптими? 
— Йў-ў. .  
—  Бир,  борақол.  Эҳтиёт  бўл,  она  қизим...  Тўхтабойнинг  томоғига  алланарса  қадалди. 
Қайрилиб  қизига  қарамасликка уриниб  йўлида  давом  этди.  У  Тошкентга  бу  сафар  келганидан 
буён кунлари ниҳоятда бебарака ўтди. Уйлаган ҳеч бир режаси унмади. Эски дўкондор таниши 
икки  тўп  шойини  бошқага  пуллаб  юборибди — савдо  аҳли  орасида  бунақанги  лабсизликни 
Тўхтабой  кўрмаганди — ўшани  амаллаб  Тўқмоққа  етказиб  олса  у  ердаги  болаларига  чойчақа 
чиқарди.  Яна  уч-тўрт  кун  кутай  деса  Адолат  тез-тез  кўрпа-тўшак  қилиб  ётиб  оладиган  бўлиб 
қолди—  кўнгли  шундан  алағда.  Шунча  кун  Тошкентда  юриб  Мактабхондан  хабар  олмади. 
Тўғри,  Мактабхон — укаси  Асқархонникида,  унинг  иссиқ-совуғидан  хавотир  олмаса  ҳам 
бўлади, шундай бўлсада, йўл усти кириб чиқиш илинжида икки қайта Бешёғочга ўтди, чалғиб, 
қайсинисикига кириш фурсатини топмади.  
«Янаги келишимда кўриб чиқаман», деб дилига тугди Тўхтабой. Оғзи қуришди. Зўр бериб 
ютунди — лабларини  базўр  намлади.  Заргарликка  олиб  борадиган  кўча  ёнида  ўтаётганида, 
«Тоға, ҳў, тоға!»» деган чақириқни эшитиб тўхтади.  
— Бунча тез юрмасангиз, тоға, изингиздан етолмаяпман-а.  
Тўхтабой  кулимсираб  келиб  кўришган  Абдумалик  жиянининг  қўнғиз  мўйлабига,  итёқа,  оқ 
кўйлагига разм солиб хаёлини жамлади.  
— Э, жиян, Обида опам тузукмилар? Болачақалар омонми? 
—  Дуруст,  дуруст.  Кепсиз,  деб  эшитдим.  Қаёқларда  юрийсиз,  ўзи?!.  Тўқмоқдай  жойдан 
келиб бизникига кирмасангиз?..  
Тўхтабой синиқ жилмайди. Жияни аҳволни билиб туриб гина қилаётган эди.  
—  Бир  бировимизникига  яширинмай-нетмай,  бехавотир  кириб... — Тўхтабойнинг  лаблари 
бир-бирига  чиппа  ёндашди,  гапини  давом  эттириш  учун  чираниб  оғиз  очди: — Кириб 
чиқадиган пайтлар ҳам келар, жиян...  
— Иншоаллоҳ, этганингиз келсин. Ман...  
Тўҳтабой гапини айтиб олишга ошиқаётган одамдай жиянининг сўзини бўлди: 
— Тинч бўлсанглар, бас. Гина-кудуратлар ҳам ўшанда ярашади...  


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет