www.ziyouz.com кутубхонаси
93
юрмоғи лозим, у бой эмас, масжид қурдирмаган, меҳмонхана бунёд этган эмас, ҳар ҳайит
арафасида Пиёнбозорда етим-есирга беминнат ош-нон улашган эмас, қатар-қатор дўконлари
ҳам йўқ... булар майли-я, бари-баридан қўлнинг кири янглиг воз кечди, мол-мулкнинг баҳридан
ўтиш-мумкин, лекин унинг бойлиги... битмас-туганмас орзуниятлари, бири бирндан арзанда уч
аёли, бири биридан шакар ўн бир ўғил-қизи қайда қолди?.. Мактабхон укасиникида, Адолат
Тўқмоқда, Зулфия Гулбоғ ўрнидаги ҳовлида-жўжабирдай жон... «Худо сиззи етказди, Тўхтажон,
— деган эди ўлим тўшагида ётган Зулфиянинг отаси — Ислом саррож кўзларидан ёш дувиллаб
— Қизим ҳалолингиз. Оиламга бош бўлинг — кўчада қолишмасин... »
Тўхтабой истамаган эди уларнинг кўчада қолишини... «Ё, боқий! Ўзинт боқий!.. Ё, боқий!.. »
Тўхтабой намоз пайти эмасада масжид дарвозасидан кириб борди. Сўл томондаги пастак уй
теварагини супураётган дароз, ҳирсдай бақувват, эчки соқол қоровул чол уни кўриб ҳанг-манг
бўлиб қолди. Мум тишлади.
— Ассалому алайкум раҳмату ва барокатуҳ!.. Тўхтабой қоровул чолга эмас, масжидга, бу
муборак масканнинг замину-еру қадди-бастига салом берган эди. У тўғри хонақоҳга йўл олди,
меҳробга икки-уч одим қолгунча бир маромда вазмин юриб борди — ташқаридан уни кузатиб
турган қоровул чол гўё Тўхтабой ҳозир масжидни орқалаб кетадигандек талвасага тушди, дод-
вой солиб бошига ҳалойиқни йиғмоқчидек лапанглаб кўчага югурди — Тўхтабой эса меҳраб
пойида пешонасини саждага қўйди...
— Ёлғиз ўзинг боқийсан, Эгам!.. Фонийлар узра боқийлик ёлғиз сенга ярашади!..
Қодирсан!.. Закийсан!.. Одилсан, одил!.. Одилликда бокийсан!.. боқий!.. Антал боқий — ўзинг
боқий!.. Ё, боқий!..
... Қоровул чол ҳовлиқиб чориғини сургаб тўрт-беш бекорчини бошлаб келганда Тўхтабой
Каллахонадан ўтиб Маҳсидўзликка, ундан оша Хадрага етаёзган — йўл-йўлакай нимаики
кўрган бўлса, ким билан учрашиб, ким билан гаплашган бўлса — бари-барини унутган, қай ўй-
қай хаёлда кетиб бораётганини сезмас, меҳробга юзма-юз чўк тушиб илтижо қилаётганда овози
равонлашганини, сира қийналмай тупук ютганини, мана энди, баҳорнинг намочил кунида оғзи
янаям қуришиб бораётганини ўйламас, фикри-ўйида юрса-юраверса, йўли адоғ бўлмаса, жон-
жонига туташ бўлиб кетган Тошкент кўчаларидан айланиб-ўргилса... шу кетганча Тўқмоқнинг
биқинидаги сермавж Чу дарёсига шўнғисада, ҳовурдан чиқса, ҳароратлари босилса, муздай ва
тезоқар сувни сипқорса, ташналиги қониб ҳуши жойига келса ва ҳамма-ҳаммаси қайта бошдан
бошланса... болалиги, ўсмирлиги, тижорат йўлига кириши, уйланиш, бола-чақа орттириш,
довруғ таратиш манчман деган ўрис, немис, жуҳуд бойларига иззат-икром кўрсатиш... бор-
будидан айрилиш, асл бойликлари бўлмиш аёлларию фарзандларидан мосуво бўлиш... Чунинг
суви тезоқар-да!.. Муздаклиги яхши, о-оҳ!.. Тез оқиши ундан яхши. Шиддат билан оқади.
Одамнинг умрига ўхшайди — тўхташ нелигини билмайди, олдинга, олдинга, олдинга...
— Ҳой, амаки!..
— Қочинг-г!..
— Тоға-а-а!!!
Тўхтабой устига бостириб келаётган трамвайни кўрдию, унинг ваҳимасини фаҳмлаб
улгурмади — беихтиёр бошини силтаб тортади, вагоннинг тумшуғи чириллаб бетини ялаб ўтди.
Тўхтабой тўхтамади — яна бир қадам олдинга ташлади, ташладию, трамвай вагонининг «думи»
зарб билан уриб уни шу йўлга ағдарди.
Тўхтабой шаҳар ўртасида ерга узала тушиб ётадиган инсон эмас эди, зеро, у лаҳзалар ичида
ҳушини йиғдию, ирғиб турмоқчи бўлди, оёғи ўзига бўйсунмади, қўли билан тиралиб қаддини
ростламоқчи эди — кафти аранг кўтарилиб кўксига етди , холос. Йўловчилар югуриб келиб уни
ўраб олишди. Қий-чув қўпди. Аёллардан бири ҳўнграб юборди. Одамлар орасидан ёриб ўтган
итёқали оқ кўйлак кийган, қўнғиз мўйлабли йигит энгашиб, энтикиб Тўхтабойнинг бошини
билагига олди. Қалтироқ қўллари билан ёқа тугмаларини ечишга тутинди.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |