www.ziyouz.com кутубхонаси
90
кетаман.
— Ўзингизга қаранг. Уёқда... кўпчиликсизла... Тўхтабой кенжа аёлининг тантилигидан,
танти бўлмаса-да, бу қадар зушдалигидан кўнгли кўтарилди.
— Безовта қилишмаяптими?— сўради у.
Зулфия эрииинг товушида зардаю алам аралаш адолатсизликка нисбатан нафрат оҳангини
сезди.
— Бой налогчиларнинг нафси тўгайдиганга ўхшамаётти-да. Ҳай, сабр қип турайлик, уларга
боққан балоям бордир...
Тўхтабой эҳтиёткарликни унутиб баралла томоқ қирди — одатда у негадир жаҳлини ичига
ютган кезлар шундай қилар эди.
Бой ортиқ гапирмади. У ҳамон билагида ушлаб турган паранжини ўнг-терсини пайпаслаб
қарана бошлади, Кавшандоздан ўтди-да, эмаклаб чўзилганича бориб, ухлаб ётган Осимжоннинг
пешонасидан ўпди. Қаншаридаги холини силади. Сўнг қиблага юзланган кўйи чўк тушиб дуога
қўл очди. «Ўзингга топширдим»» дегани эшитилди, холос. Сўнг, тезда турди-да, «Бор, кўчага
қарачи, ҳеч ким йўқми?» деди ўғлига. Ўзи Солиҳжоннинг изидан кела туриб паранжи ёпинди.
... Тақдир не кунларни раво кўрмади унга! Эсини танибдики, ўзини тижоратга урди, шу
йўлда машақққат чекди, ютди-ютқазди, ютди-ютқазди — кимсан Тўхтабой деган ном орттирди.
Бири биридан гўзал отларини миниб гижинглатиб ўтганида ёшу қари ҳурматини бажо
келтиришар эди. Сағбондан Пиёзбозорга қадар, Бешёғочдан Каласга қадар — уни танимайдиган
одам йўқ. Эски шаҳар бозорида қатор-қатор расталарда, Янги шахарда икки қаватли дўконларда
Тўхтабойга қарашли мол-ҳоллар сотилар, Янги шаҳарнинг кўркига кўрк қўшган «Насйонал»
унинг фахри, иззат-обрўси эди — бари-баридан айрилди. Уч хотин, ўн бир ўғил-қиз унинг шип-
шийдон этилган қўлига қаради-қолди...
Худо шоҳид, Тўхтабой қўлдан кетган ҳеч бир нарсага юрак-бағри ўртаниб ачинмади. «Ўзи
берганди — ўзи олди» деган гапни бот-бот такрорлар, унинг бу гапини эшитган сайин Зулфия
тугул, ҳатто оғир-вазмин Мактабхон она ҳам баъзан тутақиб кетар, «ўзи олдими, Шўро
олдими!» деб аламидан дардини тўкиб соларди.
— Ё, боқий!..
Бу хонадонда Тўхтабойга тик қараш уёқда турсин, унинг сўзини икки қиладиган одам
бўлмаган, хусусан, бой шу жарангдор каломни тилга кўчиргач каттаю кичикнинг уни ўчди.
— Сен ҳам, — деди Тўхтабой Мактабхон онага, сўнг Зулфияга гапирди: — Сен ҳам, анави,
манави — ҳамма-ҳаммаси фоний — омонат. Ёлғиз Боқийнинг ўзи боқий! Тузукми?.
Молдавлатимнинг бари йўқдан бор бўлди — мана энди, барча-барчаси бордан йўқ бўлди —
фийсабилиллоҳ, ризоман, тузукми?! Шўрога шу керак экан — икки қўллаб топширганим
бўлсин!
— Шўро узоққа бормайди, дейишвотти, барака топгур...
Ҳамма қолиб Насвали буви орага суқилганидан Тўхтабойинг ўзи ҳам ҳайрон бўлди —
бувига, хотинларига — Собиржон билан қизи Ҳайриниса ҳам бор эди шекилли — болаларига
бирма-бир қараб чиқди-да, ҳам жаҳл, ҳам босиқлик билан деди:
— Шўро ҳам боқий эмас, илло шуни унутмаларинг, у — юз қовун пишиғидан сўнг
йўқолади. Тузукми?!.
Бойнинг бу иқрори хонадон аъзоларининг бошига бир неча йиллардан буён устма-уст
тушаётган дарду ситамлару, айрилиқлар, тўзондай сочилиб кетишлардан мағлубликни тан
олгувчи фатводай гумбурлади.
«Ё, боқий, антал боқий!.. Ё, боқий, антал боқий!.. Ё, боқий!.. »
Тилидан шу муборак калима тушмай қолган Тўхтабой тақдир зарбаларининг биттасигагина
чидолмас — ўз маҳрами — шаърий хотинидан хўжакўрсинга ажрашиб, ўз пушти-камаридан
бўлган болаларини ўғринча, бу етмагандай— паранжи ўраниб кириб кўрса, бирров кириб
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |