www.ziyouz.com кутубхонаси
88
экан.
— «Насйонал»ни, уйимизни нега олибдилар?! — сабри чидамай сўради Зулфия.
— Захаруп оган, масковлик бой... Мактабхон она унииг гапини бўлди:
— Захаруп эмас, ҳукумат оган.
— Ҳукумат?!. Ҳукумат қандай олади?— тушунмай сўради Зулфия.
— Шўро деган ҳукумат кепти. Ҳамма катта иморатлар, ҳамма катта уй-жойлар энди ўша
шўронинг қўлига ўтармиш.
— Вой, шўримм!.. Бизчи?!.
Зулфиянинг аянчли товушига зид ўлароқ Мактабхон онанинг дадил, босиқ товуши
эшитилди:
— Бир кеча минг кеча эмас, кимсан Тўхтабойнинг болаларимиз — худо хоҳласа кўчада
қолмаймиз...
... «Кўчимиз кўчада қолмайди», «худо хоҳласа кўчада қолмаймиз»... Зулфия йўлда обдон
толиққан эканига қарамай алламаҳалгача мижжа қоқмади. Тўқмоқда икки ёз яшаб, ниҳоят,
Тошкентга қайтиш дарагини эшитгандагина севинишлари, кўч-кўронни ортишаётганда, аввал
араваларга, Тўқмоқдан Пишпекка етгач, аравалардан вагонга ортишганини— ўшандаги
энтикишлари бу қадар чиппакка чиқади деб ўйламаган эди. Кишининг хаёлига кебди дейсиз!
Орада Тўхтабой неча йил Тошкентга қайтмади, Масковга борди, «Насйонал»ни, уй-жой,
дўконлариинг барини қайтиб қўлга олгашини айтиб даста-даста суюичилар улашди. Мана энди,
шўро... Зулфиянинг ўйлови «қоқилди». У эслашга уринди: «Шўро»миди?.. Шўра»ми?
Шў-ра... Йўқ, Йў-ға, йўғ-а, Шў-ра... Шў-ро... Ҳа-ҳа, шўро-шўро! Отинг курсин-а!.. Ҳўра
бўлсаям, шўра бўлсаям бировиинг жойига кўз олайтирдими, бас, бир гўрда!.. »
Зулфия у ён бошидан бу ён бошига кўп ағдарилди , алҳол, кўзи илинай деганда, корнидаги
гумонаси қимирлаб яна уйқуси қочди. Ғимирлаш аломати сезилган унг биқинини авайлаб
силади. Тўқмокда, зориққан чоғлари яхши ниятлар билан кўйлакчалар, қалпоқчалар тикканини
эслади. «Буниси қиз бўлади, Зулфия» деди Мактабхон она. Насвали буви ҳам шу гапни
тасдиқлади. Дунёдан фарзанд кўрмай ўтаётган Мактабхон онанинг, ҳатто оила қурмаган
Насвали бувинннг бу қадар самимий ииятларини эшитиб, Зулфия ғалати бўлиб кетди. «Майли,
қиз бўлса, яна яхши», деди. Шу «тахмин-янгилик»ни Тўхтабойнинг қулоғига шипшиганида,
бой, «Ўғилми-қизми — хайрли бўлсин», деди-қўйди. Наҳотки, бой ўшанда манави аҳволни
сезган бўлса!? Хотин, бола-чақаси шундай кунларга қолишини — она шаҳрига келиб кимсасиз,
овлоқ кўчадаги пастқам ва файзсиз болхонада тунаш мумкинлигини сезса бой Тўқмоқдан кўч-
кўронини ортиб йўлга чиқармиди!..
Зулфрия шундагина Тўқмоқда вақтинча қолган Адолатни эслади. «Яхшиямки, у келмаган
экан. Бир этак бола билан қаерга сиғарди?» Фақат...
Кўч-кўронни сарамжойлаётиб Адолат тушмагур қизил кигизга ўралаётган тугунлар орасига
Зулфияга қарашли бўҳчани ҳам ирғитиб юборди. Ёмон ниятда қилгани йўқ. Бирок, Адолат
бўҳчани нрғитиб юборганига кўзи тушдию, Зулфиямннг юраги жувиллаб, ачишди. Ўзи билаи
аравада олиб кетиш ииятида бўҳчани қайтиб олишга жазм қилдию негадир қайтди. Кундоши
ёмон хаёлга бормасин деган ўйда, қайтди. Аслида олса бўларкан... унда қорнидаги, мана, ҳозир
кетма-кет «тўполон» қилиб оромини бузаётган, туғилажак қизалоғига аталган ширин-ширин
кўйлакчалар, қалпоқчалар бор эди...
Зулфия хаёлини олиб қочаётган шайтонга ҳай берди. Ўзини чалғитди. Ҳомиласини
тинчлантириш ниятида қорнини силади-сийпади, силади-сийпади... Бир текисда нафас олиб
ширин ухлаётган Мактабхон онасига, ёнма-ён ётган ўғилларига ҳаваси келиб, Худодан хайрли
тонгларда хайрли янгиликлар билаи уйғотишини сўраб-ёлвориб оғир уйқуга кетди.
Зулфиянинг дуоларини Худо инобатга олди — у тиниқиб ухлади, бир пайт уйғондию,
қаерда ётганини дабдурустдан эслай олмади, кўзини пириллатди, сўнг деразадан кўринаётган
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |