|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
85
Тўхтабойнинг назарида Миркомил «Тўхтажон» деганда ҳозиргина «Тўхтабой» деб
юборганннинг аламига «жон»га қаттиқроқ урғу берди. Энди эсласа, бой унга сира «Тўхтабой»»
деб мурожаат қилмаган экан. Ваҳоланки, Тўхтабой қаерда бўлмасин Миркомилнинг ёшига,
давлатига, ўзига нисбатан энига ҳам, бўйига ҳам йириклигини тан олади, ҳурматини жойига
қўяди. Бироқ, Миркомилнинг, «Тўхтабой» дейишга тили бормайди.
Бундан гина-қудратнинг ўрни эмас эди.
— Векселдан куйдим...
— «Насйонал»ни топширдилар?..
— «Насйонал» кетди...
— Айтинг... Яна?..
— «Насйонал»га қўшни кўчадаги икки қаватли дўкон... .
— Яна?..
— Яна...
— Тошканни ҳам ташлаб чиқибдилару!..
Тўхтабой ер тепиниб юборди. Азбаройи манглайидан тер чиқиб кетди. Ҳақиқатан ҳам
Миркомилбойнинг тили аччиқ эди. Ўйлаб кўрса, шундай — кимсан Тўхтабойдек дасти дароз
бой меҳмонхонасиз, улкан дўкони, расталари кетгани етмагандай бола-чақасию, уч хотинини
қўкон аравага юклаб етти пушти яшаб ўтган она шаҳрини ташлаб жўнаб юборибди.
Шу тобда Тўхтабой, «Ажаб, тақсир, бу ҳақда қайдан хабар топдингиз?» деб савол қотганида
анча соддаликка йўл қўйган, қрнинг остида чувалчанг ғимирласа сезадиган Миркомилдек бой
олдида жуда-жуда қадри тушиб кетган бўлур эди. Яхшики, Тўхтабой ҳам анойи эмас, «бозор
кўрган» бойлардан... — У ажабланганини сездирмади, Сездирмадию... тўнғич хотини
Мактабхоннинг тош ютиб сабр қилганларини эслади.
Адолат, «Шўтта қоп кетамизми, энди!» деб очиқ бош кўтарди, Зулфия норозилигини,
«Тошкентдаги уйимиз яхши эди-да...» дея изҳор қилди, холос. «Сабр қилинглар, Худо хоҳласа
қайтамиз» деб тасалли беришга берардию, Худо қачон хоҳлашини тахминан бўлсада, билмас
эди, Тўхтабойнинг жим қолиши ҳийла чўзилганини Миркомилбой унииг изза бўлишликка
йўйдими, унинг кўнглини кўтаришга уринди:
— Сабрлисиз, Тўхтажон, ука... Ўзбек сабрга туғилган... Сабр, сабрнинг таги олтин...
Сабрнинг... са... Айтмоқчи, «Насйонал»да туғилган ўғилчанинг отини Собиржон қўйган
эдингиз, каттакон йигит бўб қолгандир?
Энди Тўхтабой чинакамига ҳанг-манг бўлиб қолди. Энди у ҳайратланганини яширмади.
Дунёнинг ташвишини бошида кўтариб юрган, Андижон йигитларини мардикорликдан олиб
қолиш илинжидаги саъй-ҳаракатлари ва бошқа туҳматлар эвазига мана шу қора ўрмонга сургун
қилинган Миркомилбойдек одамнинг Тўхтабойни, уйчанг синганию, оила аъзолари билан
Тўқмоққа кўчганигача, «Насйонал» меҳмонхонасидаги уйингда уч йил муқаддам туғилган
ўғлига Собиржон дея исм қўйганинн эсда сақлаб юришдан бўлак ташвиши йўқми?!. «Келин
онамиз фарзандли бўлишни беш йил кутибдилар, меҳмоннинг отини Собиржон қўяқолайлик»,
— деган эди гўдакнинг қулоғига азон айтган қори домла. Тўхтабой рози бўлди, айтган эди
Зулфия ҳам эътироз билдирмади ўшанда...
Миркомил Тўхтабойни яна ўйга толдириб қўйганидан ичида севиндими ёки унга ачиндими,
юпатишга ўтди:
— Савдо-сотиқ иши шу, тақсир. Бугун чикка, эртага пукка. Бу ёғи ёлғиз яратган эгамизга
аён, ука... Ўзбекнинг Тўхтабойини вексел минан синдирган жуҳудларнииг белини биз пул
билан, тадбир билан букамиз. Иншоаллоҳ, Собиржоннинг суннат тўйини ўзингиз қурган
«Насйонал» да ўтказамиз... Тўйболага атаб «Насйонал»ли ҳовлисига ўз қўлим билаи тўриқ
етаклаб кираман, иншоаллоҳ!..
Бу меҳрибонлик қиёфасидан баджаҳл ва қаттиққўл кўринадиган, аслида дийдаси бўш
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|