Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет85/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
84
боисми ёки бўлак сабаблари борми — бой пича сўзамоллашибди...  
—  Бизнинг  Туркистон  бойларимиз  узоқни  кўра  билишмайди.  Қайси  савдогар,  қайси 
топармон-тутармонга  қараманг,  биздан  пахта,  пилла  жўнатади,  Россиядан  ва  ҳоказо  ўзга 
юртлардан  эса  газмол,  устбош  олиб  боради.  Камина  ҳам  кимсан  Миркомилбой  бўлгунича 
Анжану Фарғонанинг пахтасини сотмаган сортимиз қолмади. Ўзларини ҳам биламиз, Россиядан 
газмол, телпак, мўйна оббориб сотадилар.  
Миркомил шундай деб таққа тўхтади-да, Тўхтабой томон ўғирилди. Сўзида давом этди: 
—  Эътибор  берсинлар-а!..  Биз  хом  ашёни  икки  қўллаб  кепак  нархига  сотамизу,  булар  ўла 
қолса ҳам хомашё сотмайди — тайёр буюм сотади, буюм! Дейлик, мўйнанинг хомини сўрангчи, 
ўша  шойи  газламаларнинг  шойи  ипагини  сўраб  кўрингчи,  икки  дунёда  ҳам  бермайди!  Чунки, 
буларнинг калласи сиз билан меникидан дурустроқ ишлайди!..  
Бу гаплар Тўхтабой учун фавқулодда янгилик бўлмаса-да, негадир эти жимирлашиб кетди, 
бошини кўтариб қараганда ҳам учлари кўринмайдиган тик дарахтнинг мотор босган танасидан 
совуқ уфурди — ҳам алам, ҳам ғазабдан лаби гезарди.  
— Мен Лондон, сўнг Порижга ўйнагани борганим йўқ, — сўзларини янаям чертиб-чертиб 
гапида  давом  этди  Миркомил. — Ўша  юртлардан  йигирувчилик,  тўқимачилик  ускуналарини 
ундиргани бордим. Гаплашдим. Келишдим ҳам.  
—  Нақадар  улуғ  ишлар  бошлабсиз,  тақсир! — Ҳайратини  яширмай  деди  Тўхтабой  ва  бир 
зум сукут сақлаб бирдан шаштидан тушди: — Бироқ, сиз билан биз улуғ муддаоларни кўзласан-
у, ўрис ҳукумати ўз ҳолимизга қўймаётгани чатоқ-да...  
Миркомил жавоб қилмади. У хиёл бурилиб рўпарасидаги дарахтнинг қучоқ етмас танасига 
қаради, кўкимтир пўпанак босган, тик, ниҳоятда баланд... йиқитай деса, нақадар бақувват, шох-
бутоқларни синдирай деса нақадар қўл етмас...  
Бой лабини тишлади, нафратда афтини бужмайтирди, узоқдан кўрган одам уни куляпти деб 
ўйлаши мумкин эди.  
— А, биз сиёсатчи бўлмасак!.. Тужжор одамни ўз ҳолига қўй, қизталоқ! 
— Тужжорлик ҳам сиёсат экан-да, аслида тақсир. Савдогарчилик қилавурибмизу, замоннинг 
тошу тарозисини ҳисобга олмабмиз, ака, аслида...  
Миркомил  ҳанг-манг  бўлиб  қолди.  Унинг  ҳайрати  Тўхтабойнинг  ҳозиргина 
ҳайратланишидан ўн ҳисса ошиб тушди. Бир неча сонияда жуда-жуда кўп воқеалар хамр ичидан 
чакмоқ  яшинга  учиб  ўтди.  У  бутун  умр  ўзини  йирик  бир  савдогаргина  ҳисоблаб  келар,  кези 
келганда  «менинг  сиёсат  билан  ишим  йўқ»  деган  жойлари  бўлган,  энди...  неча  бор  тафтишу 
терговга  чақирилиши,  қийин-қистовга  олиниши,  сургунга  жўнатилиши,  изидан  соядек 
айғоқчилар  эргашиб  юршни...  булар  сиёсат  бўлмай,  нима?!.  Нега  шу  чоққа  довур  кимсан 
Миркомил шуларни ўйламади, нега...  
— Тўхтабой!..  
Бойнинг  бу  тахлит  мурожаатини  кутмаган  Тўхтабой  «ялт»  этиб  суҳбатдошига  қаради.  У 
худо ярлақаб савдогарчилик йўлида иззат-обрў топган ва шунинг баробарида... азиятлар чеккан 
Миркомилга  ич-ичидан  ачинди.  Тўхтабой  хаёлга  толганидан  Миркомилбой  қандай  қилиб 
мавзуни ўзгартириб юборганини сезмай қолди.  
—  Шундай  ишлар  бошлаш  ҳаракатида  юрибмизу  сиз  қаёқдаги  Захарув,  Китопларга 
кунингиз қолиб сиқилиб ўтирибсиз.  
Башарти  шу  топда, «Ия,  бой  ака,  шулардан  ҳам  хабарингиз  борми?»  деса  Тўхтабой  жуда 
паст кетган бўлар эди, шу боис «билсанг-билибсан-да»деган мазмунда атай чурқ этмади. Унияг 
устомонлигини  пайқаган  Миркомилбой  ҳам  «индамансан-а-индамайсан»  деган  маънода 
пчингини атай қарийб такрорлади: 
—  Нима  қилиб,  ўша  ўрис  билан  немис  жуҳудининг  қармоғига  отилиб  ўтирибдилар, 
Тўхтажон? 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет