www.ziyouz.com кутубхонаси
80
йиқилди. Шошилганча ўрнидан туришга интилди-ю, ўзини эплолмай яна чўзилиб ётаверди.
Яндаш билан Ойҳол унга томон отилдилар. Ҳамроев пинагини бузмасдан, рақамларни ўзича
такрорлаганча, хачча тортишда давом этди. Мардон муаллим лаб тишлаб, бош тебратди-ю, ўзи
ҳам тебранганча иморат деворига беҳол суянди. Орадан кўп ўтмай, икки ҳовли наридан
кўтарилган уввос йиғини у эшитмади, инсульт деган дард уни куёвининг чорпоясига
«шахлаган», ҳатто тилдан ҳам қолдирган эди...
Бу муддат талафот олдида баъзи бир йўқотишлар энди ҳеч кимнинг хаёлида колмас эди.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |