|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
78
ярим очганча қайнатасига ҳайратомуз тикилди. Нуриниса қўрққан каби безовталаниб, отасига
қаради. Мардон муаллим ярим жилмайган кўйзи, бир-бир босиб, Сайфи муаллимга яқинлашди.
— Сен фашистлар билан ҳам худди шунақа олишганмисан? — деди у киноясини ошкора
баён этиб. — Қизиқ, ўшандаям бирор из қолмаган, мана, хозир ҳам бўйнинг ёки бошқа ерингда
бармоқ ўрни қолмапти. Ўқ тегмас, мушт ўтмас паҳлавон бўл-э!..
Бир неча киши беихтиёр кулиб юборди. Ижрокўм раиси ўзини зўрға босиб, четга қаради.
— Бунга сенинг ишинг бўлмасин! — деди Сайфи муаллим қизаринқираб.
— Иккинчи даражали гапларни қўйинглар, — дея Ҳакимов иккала қўлини ҳаволантириб,
яна туширди. Сўнг бир чеккада кўзга ташланмай, бўйнини қисиб турган Ҳамроевга юзланди- —
Хўш, сен нега ўзбошимчалик қилдинг?
— Мен... мен... — Каловланди Ҳамроев. — Ав... аввалги раисни айтганини бажардим... Ер
ўлчаб беринг, девди…
— Бу икки қадамни-чи? Сен ташлаб кетдингми ахир?
— Йў-ўқ... Улар... ўзлари...
— А? — Холмуроднинг кўзлари косасидан чиққудай каттариб кетди. — Бу қанақаси бўлди,
земломер? Мен уйга ёруғлик тушмаслигини айтдим, ўша пайтда тушундингиз...
— Бу гапни ўзинг ўйлаб чиқаргансан, — деди Сайфи муаллим овозини анча кўтариб. —
Бизни ҳоклига кўз олайтирдинг.
— Қўйинг! Мен сиздан батамом қайтдим. Қўлимни ювиб, қўлтиғимга урдим! — Холмурод
қўл силтади. Сўнг Ҳакимовга умидвор боқиб маъюс оҳангда сўзида давом этди. — Майли, бу
одамнинг назарида бировнинг еригз кўз олайтирай, майли, ёлғоичига чиқай...
— Бор гап шу-да! — бўш келмади Сайфи муаллим.
— Сив жим ўтиринг, сизга энди менинг гапим йўқ! — деди Холмурод. Кейин яна комиссия
аъзолари томон ўгирилди. — Мана, кўриб турибсизлар, ҳақиқий аҳволни тўғри баҳолаб
беринглар, воҳ демайман.
— Деразани шу ёққа қаратганингнзни ўзи яхши бўлмаган, — деди мужмал оҳангда
Ҳакимов.
— Бу иморатни ўн нкки йил аввал қурганман! — деди жазаваланиб Холмурод. — Ўшанда
Яндашвой менга ҳамсоя бўлишини, ота-бола бошимга шунчалар ғалвалар солишларини туш
кўрибманми...
— Муддаога ўтинг.
— Мана, кўриб турибсизлар, синч ётқизган, девор кўтармоқчи. Уйимни зулматга
айлантириб, тоза ҳаводан бенасиб қилмоқчи.
— Ҳм... да... — Ижрокўм раиси иягини тутиб, иморатга синчиклаб қаради. — Ҳм...
дарҳақиқат, ёмон бўларкан...
— Сиздан битта илтимос, ўртоқ Ҳакимов.
— Хўш? — Ижрокўм раиси Холмуродга кўнгилчан нигоҳ ташлади.
— Чиндан ҳам ҳеч нимага арзимайдиган шу иш учун шунчалар ғалва чиқаргаи қўшни билан
аҳил яшашга кўзим етмай қодди. Ўзимгаям, болаларимгаям соғлиқ керак.
— Нима демоқчисиз? — деди шу пайтгача гўё томошабиндек турган колхоз раиси.
— Менга ўша бош режадан ер беринглар. иморатимни бузиб, ўша ёққа кўчираман. Майли,
мен зарар кўрай, булар истаганча яйраб, яшайверсинлар.
Ижрокўм раиси ҳушёр тортди. Колхоз райсига маънодор қараб қўйди-да, Яндаш сари
бурилиб, беозор оҳангда деди:
— Кани, менга колхоз правлениесининг қарори билан уй планини келтир.
Яндаш отасига қаради. Отаси колхоз раисига умидвор бокди. Раис эса ҳамон бепарводайди.
— Қоғозини олганимнз йўқ, план ҳам қилганимиз йўқ эди, — деди Сайфи муаллим
бўшашиб.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|