|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
89
қўшни томни қоплаган оппоқ қорни кўрдию, тонгдан оқликни кўрганидан севиниб кетди.
Руҳини қамраган бир шодлик қанотида парвоз қилгудай қанотларини ёзиб ўрнидан турмоқчи
эди, ташқаридан ғўнғир-ғўнғир овоз келди. У ўрнидан ирғиб туриб дераза ёнига борди.
Мактабхон она зинада, Насвали буви қалин ёққан қорга тиззасига қадар ботиб ҳовличада
қаққайган кўйи зина тепасида совуқдан дийдираб гапираётган ҳонадон соҳибасининг оғзига
бақрайиб қолишган эди. Уй бекаси худди оғир айб қилган одамдай гуноҳкорона бир мунг билан
бошини ҳам қилганча гапирди:
— Саҳар келиб айтишди. . Пишпекдан кевотган қизил вагондаги кўчни ҳукумат кимошдига
сотиб юборибди. Бой ота ўшани суриштиргани кетибдилар...
…Эски паранжи ёпинган кимса муюлишдан ўтиб кунботардаги Аллон масжиди томон
боратуриб йўлнинг лойлигидан қадамини секинлатди, бундай пайтда одатда одам йўловчилар
босиб из қолдирган қуруқроқ жойларнн мўлжалга олиб қадам ташлайди, бироқ кимса одимнни
секинлаштирганига қарамай аксинча на лой-накўлмак демай кечиб кетаверди. Ташқаридан
кузатган киши паранжили кимсани кўзи ожиз деб ўйлаб уни етаклаш учун кўмакка ошиқиши
тайин эди. Кўча кимсасиз, ҳадемай масжиддан қайтадиган намозхонлар уй-уйига кириб кетса бу
пилч-пилч лойгарчиликда то бамдодга қадар лой-сув кечиб кўчада юриш ҳеч кимга зарил
келгани йўқ!
Паранжили кимса ўнг ёқдаги икки тавақали, кенг дарвоза рўпарасига келганда қарийб
тўхтади, яқинлашмай туриб дарвозага разм солди — орқасига бирров ўгирилиб кўз югуртирди-
да, ўзини қия очиқ эшикка урди.
Йўлак кенг, оёқ остига мусулмон ғишти ётқизилган— озода эди. Кўлага тезгина ҳовлига
ўтиб, чапга — деразасидан ғира-шира шуъла кўринаётган равон томонга юрди, яқин қолганда
атай томоқ қириб ясама йўталди.
Сандал чеккасида аллақачон уйқуга кетган ўғилчасини ёнбошлаганича ҳамон аллалаб хаёлга
толган Зулфия йўтални эшитиб сергак тортди.
— Адам! — деди сандалнинг бошқа томонида кўргани белига довур тортиб ётган Солиҳжон
ёшига хос бўлмаган эҳтиёткорлик билан шипшб.
— Овозингни чпқарма!— Зулфия шошилиб сандал устидаги пиликни пуфлаб ўчирди-да,
ўғлининг эҳтиёткорлиги мақомида шивирлади. Ва қад ростлаб кавшандозга чиқди. Солиҳжон
отасини паранжини бошидан олиб ташлашини кутмай қучоқлаб олди. Ота-бола соғинчларига
зид ўлароқ сас-садо чиқармай қучақлашиб ўпишар, Зулфия эса дам сайин хавотири ортиб
кўзлари девор оша кўчани кузатар эди.
— Тинчмисилар?.. Собиржон қани?.. Осимхон ухлаяптими?..
Зулфия эрининг саволига жавоб қайтариб улгурмади.
— Собиржонни Хайриниса билан Мактабхон онадан хабар огани кетувди... Қора қозонни
қайнатиб ўтирибмиз... Ўзингиз тузукмнсиз?.. Опам, болалар яхшими?.. Хўрда бориди...
— Қорним тўқ, — деди Тўхтабой хотинининг таклифига ортиқча илтифот қилмай. —
Солиҳжон! Бозорга опчиқадиган ул-булларинг қолдими?
Зулфия қоронғида эрининг кўз ёшларини кузатди, Тўхтабой ўғлига қарата сўз бошлаган
бўлсада, ўзи жонсарак, думалоқ дўнг пешонасидан, пича букри ва учли бурнидан ҳовур
кўтарилаётгандек туюлди назарида.
— Олма сотвоммиз... Баргакдан оз қолди.
— Дуруст. Онанг билан санга ишондим, ўғлим. Онангни, сингилларингни эҳтиёт қилинглар.
Тузикми?.. Ман... ма, Зулфи, расамади минан сарфлаб турарсан, тузикми?.. Ман...
— Қачон келдийз? Тошкенда беш-олти кун бўларсиз? — Сенлардан хабар олишим хавфли
бўлиб қолди.
Узоқ кемай қолсам Собиржон ё сен — Солиҳжон, Абдулҳай амакинга ё бўлмаса Сағбондаги
Дўст тоға борку, махсидўз, ўшангга учранг. Дурустми!.. Орттирганимми ўшаларга қолдириб
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|