Умумий ва ноорганик кимё институти ва тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги



бет20/42
Дата22.04.2023
өлшемі3,22 Mb.
#175171
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42
Байланысты:
Автореферат-Ок 07.11

7-расм. Cu2+ZSM-5 цеолитида 303 К ҳароратда бензол адсорбцияси дифференциал иссиқлиги (а), изотермаси (∆-эксперимент қийматлари, ▲-МҲТН тенгламаси орқали ҳисобланган қийматлар) (б) ва энтропияси (в).
тўлқинсимон ўзгари 0,6 ммоль/г да иссиқлик о-ксилолнинг конденсация иссиқлигигача камайиб 1-координацион сферада 2С8H10:Cu2+ комплексни ҳосил қилади. Энтальпия 0,8 ммоль/г да дастлаб 70 кЖ/моль гача ортади, сўнг 0,9 ммоль/г адсорбция миқдорида о-ксилолнинг конденсация иссиқлигигача камаяди. CsZSM-5 да о-ксилол энтальпияси 118 кЖ/моль дан бошланиб 65 кЖ/моль гача камайиб С8H10:2Cs+ нисбатдаги, яъни ҳар бир о-ксилол молекулалари 2 та цезий катионлари билан бирикади. 0,1 ммоль/г миқдорида 2-координацион сферада, 0,25 ммоль/г миқдорида 3-координацион сферада адсорбцияланади. Тўла адсорция миқдори 0,65 ммоль/ га тенг. м-ксилол Cu2+ZSM-5 ва CsZSM-5 цеолитларида С8H10:2Cu2+ ва С8H10:2Cs+ нисбатдаги мис ва цезий катионлари билан комплекс ҳосил қилади. Cu2+ZSM-5 тўла адсорбция миқдори 1 ммоль/г га тенг бўлиб, 0,15 ммоль/г мис катионида ва 0,8 ммоль/г миқдорида силикалит қисмда адсорбцияланади. CsZSM-5 цеолитида 0,3 ммоль/г м-ксилол цезий катионида ва 0,3 ммоль/г 3-координацион сферада, яъни адсорбат-адсорбат молекулалари адсорбцияланади. Cu2+ZSM-5 цеолитида п-ксилол энтальпияси тўлқинсимон ўзгариб ҳар бир мис катионларида 3 та п-ксилол, 0,9 ммоль/г тўғри ва синусоидал каналларда адсорбцияланади. CsZSM-5 цеолитида юқори энергия билан 1 та п-ксилол молекулалари, сўнг конденсация иссиқлигигача 0,7 ммоль/г силикалит қисмида сорбцияланади. LiZSM-5 да п-ксилол С8H10:2Li нисбатда литий катионларида, 1,3 ммоль/г миқдорда силикалит қисмида адсорбцияланади. Тўла адсорбция миқдори 1,6 ммоль/г га тенг.
8 (б), 9 (б) ва 10 (б) расмларда Cu2+ZSM-5, CsZSM-5 ва LiZSM-5 цеолитларида ксилоллар адсорбциясининг изотермаси келтирилган. Адсорбция изотермаси энтальпияга мос равишда цеолитларнинг катион ва силикалит қисмларида қонуниятли равишда ўзгаради. О-ксилол ва м-ксилоллар изотермаси абцисса ўқи томонга тик юқорига кўтарилган бўлса, п-ксилол изотермаси аксинча ордината ўқи томонга поғонали ўзгаради.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет