Умумий ва ноорганик кимё институти ва тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги



бет2/42
Дата22.04.2023
өлшемі3,22 Mb.
#175171
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Байланысты:
Автореферат-Ок 07.11

Эълон қилинган илмий ишлар рўйхати
Список опубликованных работ
List of published works …………...…………………………………………...…... 59


УМУМИЙ ВА НООРГАНИК КИМЁ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ
DSc 02/30.12. 2019.К/Т.35.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ
НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
УМУМИЙ ВА НООРГАНИК КИМЁ ИНСТИТУТИ
БАХРОНОВ ҲАЁТ НУРОВИЧ
НАНОСТРУКТУРАЛИ ПЕНТАСИЛ ЦЕОЛИТЛАРИДА ГАЗ ВА БУҒЛАР АДСОРБЦИЯСИНИНГ ИЗОТЕРМАСИ, АСОСИЙ ТЕРМОДИНАМИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ИОН-МОЛЕКУЛЯР МЕХАНИЗМЛАРИ
02.00.11. – Коллоид ва мембрана кимёси
КИМЁ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ (DSc) ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент–2022
Фан доктори (DSc) диссертацияси мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида В2022.2.DSc/K132 рақам билан рўйхатга олинган.
Диссертация Наманган муҳандислик-технология институти ва
Умумий ва ноорганик кимё институтида бажарилган.
Диссертация автореферати уч тилда (ўзбек, рус ва инглиз (резюме)) Илмий кенгаш веб- саҳифаси www.ionx.uz va «ZiyoNet» ахборот таълим тармоғига (www.ziyonet.uz) жойлаштирилган.


Илмий маслаҳатчи: Эргашев Ойбек Каримович
кимё фанлари доктори, профессор


Расмий оппонентлар: Акбаров Хамдам Икромович
кимё фанлари доктори, профессор
Ахмедов Улуғ Каримович
кимё фанлари доктори, профессор
Хандамов Доврон Абдуқодирович
кимё фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро Давлат университети


Диссертация ҳимояси Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 02/30.12.2019.К/Т.35.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2022 йил «00» декабрь соат 0000 да ўтадиган мажлисида бўлади (Манзил: 100170, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек кўчаси 77-а Тел.: (+99871) 262-56-60, факс: (+99871) 262-76-90, e-mail: ionxanruz@nuu.uz).
Диссертация билан Умумий ва ноорганик кимё институти Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (1 рақам билан рўйхатга олинган). (Манзил: 100170, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек кўчаси, 77-а Тел.: (+99871) 262-56-60, факс: (+99871) 262-76-90.
Диссертация автореферати 2022 йил «0» декабрь куни тарқатилди.
(2021 йил 8-январьдаги № 1 рақамли реестр баённомаси)
Б.С.Закиров
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш раиси, к.ф.д., проф.
Д.С.Салиханова
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш котиби, т.ф.д., проф.
Б.М.Беглов
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш қошидаги илмий семинар
раиси, ЎзР ФА академиги


КИРИШ (фан доктори (DSc)диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда Евро-4 экологик стандартига мос келадиган сифатли ёқилғи хомашёларини олишда, юқори сорбцион хусусиятга эга синтетик цеолитларни ишлаб чиқишга бўлган талаб йилдан йилга ошиб бормоқда. Цеолитлар табиий газларни чуқур тозалаш хусусияти билан бошқа усуллардан фарқланади. Сўнгги ўн йилликларда жуда кўп миқдорда турли хил ёқилғи турларини, жумладан, табиий газни ёқиш атмосферада иссиқхона гази бўлган карбонат ангидрид миқдорининг ошишига олиб келди. Шу сабабли сорбцион хусусиятга эга маҳаллий хомашёлардан табиий газларни тозалаш учун зарур бўлган синтетик адсорбентларни синтез қилиш ва ишлаб чиқариш катта аҳамиятга эга.
Бутун дунёда бугунги кунга келиб табиий газ, нефт ва нефт маҳсулотларини қўшимчалардан тозалашда, ҳамда қуритишда ишлатиладиган цеолитлар олиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу борада цеолит синтези учун мос келувчи маҳаллий сорбцион хусусиятга эга хом ашёни танлаш; олинган цеолитларни физик-кимёвий, энергетик хусусиятларини назарий ва амалий жиҳатларини ўрганиш; уларни адсорбцион ва фаол каталитик хусусиятлари, структура ғовакларининг тузилиши, фаол марказлари сони, кучи ва табиатини аниқлаш; адсорбцион микрокалориметр қурилмаси орқали олинган адсорбентларнинг сорбцион жараёнларини тўлиқ энергия механизмини аниқлаш ва синтетик цеолит олишнинг технологиясини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республикамизда нефт кимёси саноатини жадал ривожлантириш, янги турдаги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, рақобатбардош маҳсулотларнинг турлари ва ҳажми кенгайишига олиб келмоқда, бунинг натижасида табиий газларни чуқур тозалашда ва синтетик цеолитларни олиш бўйича илмий ва амалий натижаларга эришилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида учинчи йўналишида «Нефт-газ соҳасида трансформация жараёнларини жадаллаштириш орқали табиий газ таъминотида ижтимоий ҳимоя кафолатлари белгиланган ҳолда бозор механизмларини жорий этиш»1 вазифалари белгиланган. Бу борада, жумладан юқори самарали адсорбцион хусусиятга эга синтетик цеолитлар олиш ва уларни табиий газларни чуқур тозалашда қўллаш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги ПҚ-4805 «Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 3 апрельдаги ПҚ-4265-сон «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлар, 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришга қаратилган «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет