Умумий ва ноорганик кимё институти ва тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси



бет4/42
Дата22.04.2023
өлшемі3,22 Mb.
#175171
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Байланысты:
Автореферат-Ок 07.11

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Хорижий олимлардан М.М.Дубинин (1960-1980 й.) томонидан сорбцион жараёнларни ўрганишни микрокалориметрик тадқиқот усули ҳам йўлга қўйилган. Адсорбцион жараённинг температурага инвариантлик қонуниятидан турли температуралардаги олинган изотермалардан микроғоввакларнинг ҳажмий тўйиниш назарияси орқали олинган қийматлар унинг раҳбарлигида микрокалориметрик усулда А.Исирикян, Н.Регент ва Г.Рахматкариев томонидан олинган натижалар билан таққосланган. J.C.Moise, J.P.Bellat, A.Methivierлар адсорбцион калориметр усуларини қўллаб, Н.Н.Авгуль А.В.Киселев, Я.В. Мирский, М.В.Сердобовлар NaA цеолитида сув адсорбциясининг дифференциал иссиқлигини ва адсорбциянинг ўртача тўйинишигача бўлган қисмини ўрганишган. Xomeritakis, G. Tsapatsisлар гравиметр ва калориметр усулларида фаол марказларида водород катионли ZSM-5 цеолитида о-ксилол, м-ксилол ва п-ксилоллар адсорбциясини ўрганган (1999). Bas Delphine, Goursot Annick, Weber Jacques, Wesolowski Tomasz лар ZSM-5 цеолитида карбонат адгидрид адсорбцияланиш механизмини аниқлаган (2004). Zhenhao Wena, Daqiang Yanga, Xuan Hea, Yunsheng Lia, Xuedong Zhu ZSM-5 цеолитида бензол молекулаларнинг адсорбцияланишни физикавий ва кимёвий хоссаларини аниқлашган (2016). Польшалик олим Wacław Makowski (2006) юқори кремнийли ZSM-5 цеолитида н-гептан, ҳамда унинг гомологларини адсорбциясини хроматографик усул орқали ўрганган.
Мамлакатимизда бу борада етук олимлардан К.С.Ахмедов бошчилигида илмий мактаб яратилган бўлиб, унинг вакилларидан Э.А.Арипов, А.А.Агзамходжаев, С.С.Хамраев, С.З.Мўминов, С.А.Абдурахимов, С.Н.Аминов, У.К.Ахмедов, Х.И.Акбаров, Г.Р.Нарметова, И.Д.Эшметов, Д.С.Салиханова, Ш.А.Қўлдашева, Д.Ж.Жумаева ва бошқалар турли хил кўмир, синтетик, ҳамда табиий минерал сорбентлар намуналарида ҳар хил молекулаларнинг адсорбцияланишини, юқори вакуумли Мак-Бен-Бакра қурилмасида цеолитлар адсорбцияси изотермалари ва энергетикаларини ўрганганлар. Г.У.Рахматкариев раҳбарлигида илмий мактаб яратилган бўлиб, унинг вакиллари Х.Р.Жалолов, Т.Рахматуллаева, О.К.Эргашев, Ф.Г.Рахматкариева, Э.Б.Абдураҳмонов, Й.Ю.Якубов ҳамда бошқалар томонидан А, Х, Y ва MFI русумидаги цеолитларни, гил минералларни, аэросил, мусковит, силикагел, рутил ва бошқа адсорбентларни юқори вакуумли адсорбцион-калориметрик қурилма билан шунингдек, уларда борадиган ютилишнинг дифференциал иссиқлиги, изотермаси, термокинетикаси ва энтропиясини ўрганган. Адабиётлардаги маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, мис, цезий ва литий катионли ZSM-5 русумидаги цеолитларда ароматик, квадрупол, н-алканлар, қутбли ва қутбсиз тузилишли молекулаларнинг адсорбция жараёнлари механизми, термодинамик хусусиятлари чуқур ўрганилмаган ва улар ҳақида маълумотлар деярли учрамайди. Булардан ташқари, асосан адсорбция жараёни рентген, хроматографик, спектроскопия усулларда тадқиқот ишлари олиб борилган бўлиб, калориметр усулида ўрганилган илмий тадқиқот ишлари ҳақида маълумотлар кам учрайди.
Диссертация тадқиқотининг бажарилган илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Умумий ва ноорганик кимё институтининг илмий-тадқиқот ишлари режасининг ФА-Ф-7-010 рақамли “Наноструктурали фожазит русумидаги цеолитлар панжараси юзасида ион-молекуляр кластерларни энергетикаси, тузилиши ва жойлашиши” (2017-2020 й.й.), ҳамда ФА-Ф7-012 рақамли “Полифункционал таъсирли қатор металларнинг янги аралаш лигандли координацион бирикмаларининг синтези, тузилишларининг ўзига хослиги, реакция қобилиятлари ва биологик хоссаларининг илмий асослари” (2017-2020 й.й.) мавзусидаги фундаментал лойиҳалар доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади ZSM-5 цеолитининг Сu+2, Cs+ ва Li+ZSM-5 русумларида қутбли, қутбсиз ва квадрупол молекулалари адсорбциясининг асосий термодинамик тавсифлари, изотермаси ва ион-молекуляр механизмларини аниқлашдан иборат.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет