Тадқиқотнинг усуллари. Кимёвий, физик кимёвий, микрокалориметрик ва дифференциал термокинетик таҳлил усуллари қўлланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
н-пентан, н-гексан, сув, метил ва этил спиртлари, карбонат ангидрид, бензол, орто-, мета-, пара- ксилоллар Сu+2, Cs+ ва Li+ZSM-5 цеолитларида адсорбциясининг асосий термодинамик тавсифлари (Н, G ва S) ва изотермаси олинган, ҳамда адсорбция изотермаси микроғовакларнинг ҳажмий тўйиниш назариясининг (МҲТН) математик тенгламалари асосида исботланган;
адсорбция жараёнида Cu ва LiZSM-5 цеолитларидаги Сu2+ ва Li+ катионлари ён каналларидаги яширин ҳолатдан тўғри ва синусоидал каналлар кесишиш бўшлиқларига миграцияланиши аниқланган;
Cu2+, Cs ва LiZSM-5 цеолитларида карбонат ангидриднинг адсорбцияси конденсация иссиқлигига яқин тўйинишигача мис катионлари билан тетрамер (СО2)4/Cu2+, цезий ва литий атомлари билан димер ҳолатдаги ион-квадрупол комплекс (СО2)3/Ме+ ҳосил бўлиши исботланган;
цеолит марказларида жойлашган катионларнинг фаоллиги ошиб бориши билан уларда адсорбция миқдорининг ошиши исботланди. Фаол марказида Cu2+ бўлган ZSM-5 цеолитида сув молекулалари (Н2О)10/Cu2+ комплекс ҳосил қилиши ва ҳар бир элементар ячейкада ўртача 17 та H2O/э.я. тўғри келиши аниқланган;
метанол ва этанол молекулалари мис катионлари билан мос равишда (СН3ОН)7/Cu2+, (С2Н5ОН)5/Cu2+, цезий катионлари билан (СН3ОН)3/Cs+, (С2Н5ОН)2/Cs+ ион-молекуяр комплексларини ҳосил қилиши аниқланди;
н-пентан мис катионлари билан (С5Н12)4/Cu2+, цезий ва литий катионлари билан (С5Н12)2/Me+, н-гексан молекулалари эса мос равишда (С6Н14)4/Cu2+ ва (С6Н14)2/Cu2+ механизм ҳосил қилиши исботланди;
бензол молекулалари ZSM-5 цеолитининг мис катионли русуми билан (С5Н12)4/Cu2+, цезий ва литий катионлари билан (С5Н12)2/Me+ комплекс ҳосил қилиши аниқланди;
п-ксилол (С8Н10)3/Cu2+, С8Н10/Cs+, 1С8Н10/2Li+, цезий ва литий катионлари билан (С5Н12)2/Me+, о-ксилол мис катиони билан (С8Н10)2/Cu2+, цезий катиони билан 1С8Н10/2Cs+, м-ксилол мис ва цезий катионлари билан С8Н10/2Мe+ нисбатдаги ион-молекуляр комплекс ҳосил қилиши аниқланди.
Достарыңызбен бөлісу: |