Умумий ва ноорганик кимё институти ва тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги



бет14/42
Дата22.04.2023
өлшемі3,22 Mb.
#175171
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42
Байланысты:
Автореферат-Ок 07.11

Cu2+ZSM-5 цеолитида этанол адсорбцияси. 4 (а) Cu2+ZSM-5 цеолитида 303 К ҳароратда метанол адсорбциясининг дифференциал иссиқлиги кўрсатилган. Адсорбциянинг бошланғич соҳасида дифференциал иссиқлиги 100 кЖ/моль дан бошланади. Адсорбция миқдори ошиши билан энтальпия 110 кЖ/моль гача ортади ва 0,3 ммоль/г ча ўзгармайди. Дифференциаль иссиқликнинг 0,3 ммоль/г гача ўзгармаслиги, сўнг камайиши цеолит таркибидаги мис катионлари сонига мос келиб, 1С2H5OH:Cu2+ комплексини ҳосил қилади. Адсорбция дифференциал иссиқлигининг бошланғич соҳадан тўйинишга боғлиқ равишда 10 кЖ/моль га ортиб бориши адсорбцияланган этанол молекулаларининг қайта тақсимланишини исботлайди.
Дифференциал иссиқлик 100 кЖ/моль дан 70 кж/моль гача деярли чизиқли камайиб кетма-кет 0,6 ммоль/г да 2С2H5OH:Cu2+, 0,9 ммоль/г да 3С2H5OH:Cu2+, 1,2 ммоль/г да 4С2H5OH:Cu2+, дифференциал иссиқликнинг 65 кЖ/моль га тенг қиймати ва 1,5 ммоль/г да 5С2H5OH:Cu2+ ион-молекуляр комплексларини ҳосил қилиб, 1-координацион сферада адсорбция жараёни тугайди. 5СH3OH:Cu2+ ион-молекуляр комплекс ўз ҳажми билан цеолитнинг тўғри ва синусоидал каналларнинг кесишган қисмида сиғиши мумкин.
Адсорбция 1,5 ммоль/г миқдоридан бошлаб этанол молекулалари 60 кЖ/моль дифференциаль иссиқлик билан цеолитнинг силикалит, яъни катионсиз қисмида адсорбцияланиш давом этади. Бу дифференциал иссиқлик қийматлари ўзгариши этанолнинг силикалитда адсорбция дифференциал иссиқлигига мос келади. Силикалитнинг тўғри ва синусоидал кўринишдаги каналларида 3 ммоль/га тенг миқдордаги этанол молекулалари адсорбцияланади. Кейинги этанол молекулаларининг силикалит қисмидаги адсорбциясида диффренциал иссиқлик тўлқинсимон кўринишдаги 3 та максимум ва минимумларни ҳосил қилади. Этанол молекулаларининг цеолит матрицаларини кейинги тўлдиришларида дифференциаль иссиқлик 50 кЖ/моль кўтарилиб, 4 ммоль/г адсорбция миқдорининг қийматида энтальпия этанолнинг конденсация иссиқлиги 33,54 кЖ/моль гача камайиб 2-координацион сферада этанол молекулаларининг адсорбцияланиш жараёни тугайди. 0,5 ммоль/г этанол молекулалари конденсация иссиқлиги билан 3-координацион сферада сорбцияланиб 4,9 ммоль/г да тугайди.
4 (б) расмда Cu2+ZSM-5 цеолитида этанол адсорбциясининг мос изотермаси келтирилган ва у энергетик маълумотларни тасдиқлайди. Кичик тўйинишларда мувозанат босимлари 1,310-4 мм.см.уст. гача етиб боради, бу эса этанолнинг водород, калий, натрий, аммоний, цезий ва силикалитга нис-



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет