Умумий ва ноорганик кимё институти ва тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги



бет10/42
Дата22.04.2023
өлшемі3,22 Mb.
#175171
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   42
Байланысты:
Автореферат-Ок 07.11

1-расм. Cu2+ZSM-5 цеолитида 303 К ҳароратда CO2 адсорбцияси дифференциал иссиқлиги (а), изотермаси (∆-эксперимент қийматлари, ▲-МҲТН тенгламаси орқали ҳисобланган қийматлар) (б) ва энтропияси (в)
CsZSM-5 цеолитида эса ўзгармас энтальпия билан кетма-кет 1CО2:Cs+ ва 2CО2:Cs+ механизмини 1,1 ммоль/г адсорбция миқдорида ҳосил қилади. 0,3 ммоль/г CО2 молекулалари 3-координацион сферада адсорбцияланади. Адсорбциянинг тўйиниш соҳасида ZSM-5 цеолитининг мис, литий ва цезий русумларида адсорбция иссиқлигининг CО2 конденсация иссиқлигидан 2 кЖ/моль га фарқ қилиши молекулар орасидаги ўзаро заиф Ваан-дер-Вааль таъсир кучлари натижасидир.
1 (б)-расмда LiZSM-5 ва CsZSM-5 цеолитларида CО2 адсорбциясининг изотермалари келтирилган. LiZSM-5 цеолитида CО2 нинг адсорбция изотермаси икки ҳадли
a=1,122exp[-(A/22,4)2]+2,33exp[-(A/11,57)3],
CsZSM-5 да эса бир ҳадли
а= 3,625 exp[-(A/12,8)2]
МҲТН тенгламаси билан тавсифланади, ҳисобланган қийматлар тажриба қийматларига тўла мос келади.
Cu2+ZSM-5 цеолитида сув адсорбцияси. 2(а) расмда Cu2+ZSM-5 цеолитида сув адсорбцияси энтальпия графиги келтирилган. Бошланғич соҳадаги адсорбция дифференциал иссиқлиги 105 кЖ/моль га тенг.
Адсорбциянинг тўйиниш қисмида иссиқлик қутбли молекулаларнинг Дебай таъсир кучи таъсирида 110 Ж/моль гача ортиб, 5,5 ммоль/г қийматида тўйинган сув буғининг конденсация иссиқлигигача камаяди. Гидрофоблик сони н-гексан ва сув адсорбциясидан =2,65 га, силикалитда =5 га, ZSM-5 цеолитининг цезий русумида =3,9 га, натрий русумида =3,7 га, литий русумида =2,5 га га тенг.
2 (в) расмда логарифмик координаталарда Cu2+ZSM-5 цеолитида сув адсорбциясининг мос изотермаси келтирилган. Адсорбция изотермаси P/Ps=0,77 (ёки Р=24,6 мм.см.уст) нисбий босимида 5,6 ммоль/г гача етказилган. Cu2+ZSM-5 цеолитидаги сув зичлигини тажриба ҳароратидаги каби нормал суюқлик сифатида қабул қилиб ва тўйингандаги сув молекуласи эгаллайдиган ҳажмни ҳисобласак, унда сув Cu2+ZSM-5 цеолитининг 0,09 см3/г сорбцион ҳажмини эгаллаб 53% ни ташкил қилади.





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   42




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет