Умумий ва ноорганик кимё институти ва тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги



бет7/42
Дата22.04.2023
өлшемі3,22 Mb.
#175171
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   42
Байланысты:
Автореферат-Ок 07.11

Тадқиқотнинг амалий натижаcи қуйидагилардан иборат:
ZSM-5 цеолитида метил ва этил спиртлари, н-пентан, н-гексан, сув, карбонат ангидрид, бензол, ҳамда орто-, мета-, пара- ксилол молекулалари адсорбциясининг асосий термодинамик тавсифлари, иссиқлик эффекти ва изотерма натижаларидан янги авлод цеолитларини, яъни самарали сорбентларни синтез қилиш имконияти яратилган;
CH2-гуруҳидан чиқадиган адсорбция иссиқлиги пастлиги, яъни иссиқлик инкременти ~11,7 кЖ/моль га тенг бўлиб, гомологик қатор сонига қараб адсорбция иссиқлигини олдиндан аниқлаш имконияти асосланган;
«Шўртан нефт-газ ишлаб чиқариш” бошқармасида табиий газ таркибидаги қўшимча водород сульфид, сув, н-углеводородлардан, карбонат ангидрид, азот каби моддалардан адсорбция қилиб ажратиб олиш имкониятлари асосланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Кимёвий (элемент) ва физик-кимёвий (калориметрик, гравиметрик, дифференциал термокинетик) таҳлил натижалари ишончлилиги лаборатория синовлари билан тасдиқланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти амалга оширилган адсорбцион-калориметрик тадқиқот иши айни бир температурада олинган физик адсорбция қийматларидан ихтиёрий температурада изотерма олишнинг назарий ривожланиши учун шунингдек, сорбцион техникада турли аппаратлар ва жараёнлар бўйича амалий ҳисоблаш учун зарурий бўлган ҳамда ўрганилган тизимларнинг асосий термодинамик функцияларини билишга асос бўлиб ҳизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти турли хил молекулаларнинг адсорбция бошланғич соҳасидан тўйиниш босимигача бўлган тўлиқ механизми ва молекулаларнинг фаол марказлардаги катионлар билан ҳосил қилган ион-молекуляр комплексларини ўрганилиши янги сорбентларнинг олиниши ва қўлланиши учун хизмат қилади. Шунингдек ОТМ магистрантларига физик ва коллоид кимё фанидан ўтиладиган махсус курсларида қўлланилади. Тадқиқот қилинган адсорбентлар табиий газ таркибидаги органик бирикмалардан, азотли бирикмалар, ҳамда олтингугурт бирикмаларидан тозалашда ва қуритишда; олинган маълумотлар эса турли актив марказли ва сонли молекуляр ғалвирларни синтетик цеолитларни олишда асос сифатида тавсия этилади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори вакуумли адсорбцион калориметрик қурилма ёрдамида адсорбциянинг тўлиқ термодинамик тавсифлари (Н, G ва S) бўйича олинган илмий натижалари асосида:
MFI (ZSM-5) цеолитларида адсорбцион-калориметр усули ёрдамида аниқланган дифференциал иссиқлиги, изотермаси, энтропияси ва термокинетикалари асосида олинган натижалар ФА-Ф7-012 рақамли “Полифункционал таъсирли қатор металларнинг янги аралаш лигандли координацион бирикмаларининг синтези, тузилишларининг ўзига хослиги, реакция қобилиятлари ва биологик хоссаларининг илмий асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада турли хил тузилишли ва фаол марказга эга координацион бирикмаларда сорбцияланиш хоссасининг механизмларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2022 йил 14 октябрдаги №4/1255-2583-сонли маълумотномаси). Натижада, цеолитлар ва координацион бирикмаларнинг таркибидаги атом, молекулалар ва ионлардаги боғлар табиати, ҳамда энергиялари аниқланиб, турли физик-кимёвий хоссалари, шунингдек термодинамик хусусиятларини аниқлаш имконини берган;
ZSM-5 русумидаги цеолитлар аналоглари «Шўртан нефт-газ ишлаб чиқариш” бошқармасида таркибидаги қўшимча водород сульфид, сув, н-углеводородлардан, карбонат ангидрид, азот каби моддалардан адсорбция тозалаш ишланмалари қўлланилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2022 йил 25 октябрдаги 02-18-8/155-сон маълумотномаси). Натижада газ таркибидаги қўшимча бирикмалардан тозалаш даражасини 3-10 баробарга камайтириш имконини берган;
ZSM-5 русумидаги цеолитлар аналоглари «Шўртан нефт-газ ишлаб чиқариш” бошқармасида водород сульфид, сув, н-алканлардан, карбонат ангидрид, азот моддаларидан тозалаш натижада водород сульфид 4.2 азот 0.017, сув 1.6, карбонат ангидрид 0,08, н-алканлар 0.026, 0.027, 0.029 миқдоригача моддаларидан ажратиб олишни ва мос равишда руҳсат этилган кўрсатгич қийматларидан камайтириш имконини берган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   42




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет