Университети ширинова екатерина туракуловна



Pdf көрінісі
бет20/67
Дата08.02.2022
өлшемі0,87 Mb.
#118342
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67
Байланысты:
avtoreferat

Синтактик усул.
Алоҳида қайд қилиш жоизки, синтактик усул ўзбек 
тили банк-молия терминологиясида энг фаол термин ҳосил қилиш усули 
сифатида намоён бўлади. Хусусан, А.А.Ибрагимов, М.У.Мирзарахмедов, 
Ж.Х.Усмоналиевлар муаллифлигидаги ««Молия», «Молия бозори ва биржа 
иши» фанларидан таянч сўз ва иборалар тўплами»да берилган 335 та термин 
таҳлил қилинганда улардан 208 таси бирикмали термин эканлиги ва бу 
кўрсаткич таҳлилга тортилган терминларнинг 62%ни ташкил этиши 
аниқланди. Бундай ҳолат юзага келишининг муҳим сабабларидан бири 


17 
соҳага оид аксарият туб терминлар асосида ўнлаб бирикмали терминларнинг 
ҳосил қилинишидир. Яъни мазкур ҳолатда соҳа туб терминлари И.Йўлдошев 
ва бошқа терминшунос олимларнинг ишларида фикр юритилган 
минимал 
элемент
вазифасини ўтайди. Ушбу ҳолатнинг реал манзарасини қуйидаги 
банк-молия терминлари орқали яққолроқ тасаввур қилиш мумкин: 
бюджет 
(минимал элемент) 
бюджет олувчи, бюджет таснифи, 
бюджет жараёни, бюджетлараро муносабатлар, бюджет ёйилмаси 
(роспись), бюджет дотацияси, бюджет тақчиллиги, бюджет трансферти, 
бюджет ташкилоти... 
молия 
(минимал элемент) 
молия вазирлиги, молия воситалари, молия 
инқирози, молия йили, молия объекти, молия субъекти, молия тизими, 
молияни бошқариш ...
Юқорида таъкидланганидек, бирикмали терминлар ўзбек тили банк-
молия терминологиясининг жуда катта қисмини ташкил этади. Минимал 
элементлардан ҳосил қилинган терминларнинг эса мазкур ҳолатда ҳиссаси 
беқиёс. Чунончи, биргина 
валюта
минимал элементи иштирокида 60 тага 
яқин бирикмали термин ҳосил қилинган. 
Терминологик қатламни бойитувчи асосий йўллардан бири сўз 
ўзлаштиришдир. Шу нуқтаи назардан банк-молия терминологияси, хусусан, 
“Бухгалтернинг изоҳли луғати”да берилган терминлардаги термин ўзлашиш 
нисбати таҳлил қилинганда мазкур соҳа терминосистемасига оид “А” ҳарфи 
билан бошланувчи 60 та терминнинг 18 таси, яъни 30% ўзлашган терминлар 
эканлиги маълум бўлади: 
аккредитив, актив, акцепт, акционер, акция, 
алиментлар, амортизация, архив, ассортимент, аудитор ва ҳоказо. 
Мазкур 
терминларнинг аксарият қисмини ўзлашган ва ўзлаштирилган терминлар, 
маълум бир қисмини эса: 
ассигнация, арбитраж, артикул, авизо
ўзлашган,
аммо ўзлаштирилмаган терминлар сифатида баҳолаш мумкин. Зеро, биринчи 
тоифа терминлари омма ҳаётига чуқур кириб бориб, фаол ишлатилмоқда. 
Иккинчи тоифа терминлари фақат соҳа мутахассисларига тушунарли, чунки 
уларнинг қўлланилиш доираси тор саналади.
Диссертацияда қайд қилинганидек, сўз ўзлашишининг бир неча 
усуллари мавжуд бўлиб, ўзбек тили банк-молия терминологиясида ушбу 
усулларнинг 
ўз ҳолича ва калькалаб ўзлаштириш
каби турлари анча фаол. 
Қуйидаги жадвалда «Словарь банковских терминов Векипедия» ҳамда 
А.А.Ибрагимов, 
М.У.Мирзараҳмедов, 
Ж.Х.Усмоналиевлар 
ҳаммуаллифлигидаги ««Молия», «Молия бозори ва биржа иши» фанларидан 
таянч сўз ва иборалар тўплами»даги баъзи терминларни қиёслаш орқали ўзга 
тиллардан (асосан рус тили орқали) калька натижасида ўзлашган 
терминларнинг умумий манзараси гавдалантирилди (Қаранг: 1-жадвал). 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет