Шаклий мансублик мезони:
шаклий умумийликка эга бўлган,
яъни структур таркибида умумий компонент мавжуд бўлган терминларни
бир мавзуий гуруҳга бирлаштириш.
2.
Семантик мансублик мезони: шаклий умумийликка эга
бўлмаган, яъни структурасида бир хил компонент қатнашмаган терминларни
семантик таркибидаги умумий семалари асосида бир мавзуий гуруҳга
бирлаштириш.
Ўзбек тили банк-молия терминларини биринчи мезон асосида гуруҳлаш
иккинчисига нисбатан анча осонроқ кечади. Чунки терминларни бир гуруҳга
бирлаштирувчи компонентлар терминнинг ифода планида аниқ ва равшан
кўриниб туради. Масалан: