Университети ширинова екатерина туракуловна


Ўзбек тили банк-молия терминологиясини



Pdf көрінісі
бет30/67
Дата08.02.2022
өлшемі0,87 Mb.
#118342
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   67
Байланысты:
avtoreferat
drobishevskiy a.a
Ўзбек тили банк-молия терминологиясини 
антропоцентрик парадигмада тадқиқ қилиш ва тартибга солиш 
масалалари»
номли тўртинчи бобининг «
Ўзбек тили банк-молия 
терминологиясининг антропоцентрик тадқиқи
» деб номланган 4.1-
бўлимида антропоцентризм – банк-молия терминологиясини тадқиқ 
қилишнинг фаол тамойиллардан бири сифатида эътироф этилади. Банк-
молия терминларининг антропоцентрик тадқиқини амалга ошириш хусусида 
фикр юритилади. 
Антропоцентризм 
тамойили 
замонавий 
тадқиқотларни 
амалга 
оширишда етакчилик қилмоқда
16
. Хусусан, инсон омилининг банк-молия 
терминологиясига таъсирини таҳлил қилганда унинг ўзига хос 
хусусиятларини фарқлай олиш лозим. Мазкур соҳа терминологиясининг 
шаклланишида ва тараққий этишида объектга нисбатан тўрт томонлама 
субъектив таъсирни кузатиш мумкин. 
Биринчидан, соҳа мутахассисининг интеллектуал салоҳияти, ижтимоий 
мавқеи, нутқий имкониятлари, нутқининг ифода услуби соҳага доир 
матнларни шакллантиришда энг муҳим компонентлар саналади. 
Иккинчидан, мазкур матнлар ва маълумотлар йўналтирилган шахслар, 
яъни соҳавий нутқ истеъмолчиларининг руҳий ҳолати, нутқий имкониятлари 
маълум даражада таъсир кўрсатади. 
Учинчидан, субъектив сабаблар сирасига нутқ шакллантирилувчи макон 
ва замон ҳам киради.
Тўртинчидан, тилшунослар, луғатшунослар ҳам мазкур жараёнда 
маълум даражада иштирок этадилар. Эътибор қиламиз, маълум бир соҳага 
доир терминологик луғатларни яратиш жараёнида муаллиф, таржимоннинг 
ҳам билим савияси, дунёқараши мазкур луғатда ўз ифодасини топади. 
Банк-молия терминларининг антропоцентрик тадқиқини амалга 
оширишда бугунги кунда тилшуносликнинг кўплаб соҳалари тадқиқида 
ҳисобга олинаётган когнитив метафоралар назарияси хусусида ҳам тўхталиш 
жоиз. Когнитив метафора – шахс когнитив фаолиятига хос ҳодиса бўлиб, бир 
тушунча ёки ҳукм ҳақидаги билим тузилмалари асосида иккинчи тушунча 
ёки ҳукмни категориялаштиришдир. Масалан:
Матвей Семёнович ял-ял 
ёнаётган қип-қизил, йирик ёқутни таъзим билан олар экан, унинг қиймати 
жуда баланд эканини сезди 
(П.Қодиров. “Ҳумоюн ва Акбар” романи) 
16
Маҳмудов Н. Тилнинг мукаммал тадқиқи йўлларини излаб...// "Ўзбек тили ва адабиёти", 5-сон, 2012, – Б. 
6-7; Худойберганова Д. Матннинг антропоцентрик тадқиқи. – Тошкент, 2013. – Б.135; Ҳакимова М. Луғат 
таркибининг абстракт сўзлар билан бойиш сабаблари.//"Ўзбек тили ва адабиёти" – №1. Тошкент, 2013. – 
Б.83. 


23 
гапидаги 
баланд 
сўзининг метафорик маънода қўлланишига матн 
тузувчининг тезаурусида узуал ҳолатда мавжуд бўлган 
нарх бу – вертикал 
узунлик
тузилишидаги когнитив метафора асос бўлган. Буни нутқимизда 
қўлланувчи 
нархи пасайди, нархи ўртача, нархи баланд, нархи осмонда
каби 
бирикмалар ҳам исботлайди
17

Банк-молия терминологиясида 
“пул кўринди” 
(бир ҳисоб рақамидан 
бошқа ҳисоб рақамига пул ўтказилганда, муайян вақт оралиғида пул 
ўтказилганлиги маълум бўлиши), 
“пулларни ювиш” 
(жиноий фаолиятдан 
олинган даромадларни легаллаштириш) метафоралари қўлланилади. 
Тўртинчи бобнинг 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   67




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет