Университети ширинова екатерина туракуловна


Банк-молия терминологиясининг



Pdf көрінісі
бет11/67
Дата08.02.2022
өлшемі0,87 Mb.
#118342
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   67
Байланысты:
avtoreferat

Банк-молия терминологиясининг 
тил системасида тутган ўрни ва унинг тилшуносликда ўрганилиши
»
 
деб 
номланади. Бобнинг «
Банк-молия терминологиясининг тил системасида 
тутган ўрни
»
 
деб номланувчи
 
1.1- бўлимида дунё тилшуносларининг 
термин тушунчасига берган таърифлари келтирилган; терминшуносликни 
ривожлантирган изланишлар, хусусан, банк-молия терминологиясига 
бағишланган 
илмий 
тадқиқотлар 
тавсифланган; 
банк-молия 
терминологиясини ўзбек тили лексикаси таркибидаги системалардан бири 
эканлигини асослайдиган фикр-мулоҳазалар баён этилган, мисоллар асосида 
далилланган. 
Изланишлар натижасида терминологияни система сифатида белгиловчи 
талаблар ва системанинг хусусиятларидан келиб чиқиб, мазкур масалага оид 
таклифлар ишлаб чиқилди. Яъни, маълум бир соҳага оид сўзлар 
терминологик системани ташкил қилиши учун: 
1)
салмоқли миқдорда бўлиши; 
2)
умумистеъмол сўзлари ва бошқа сатҳ терминларидан фарқ 
қилувчи хусусий маъноларга эга бўлиши ва ўз соҳаси учун муомала воситаси 
сифатида хизмат қилиши; 
3)
маълум мавзуий гуруҳларга бирикиши; 
4)
мазкур системанинг бошқа элементлари билан парадигматик 
муносабатларга киришиши; 
5)
умумий тил системаси ва бошқа терминологик система 
элементлари билан муносабатларга киришиши; 
6)
соҳа терминларини шакллантирган ва тараққий қилдирувчи усул 
ва манбаларга эга бўлиши лозим. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қайд қилиш мумкинки, 
терминологик система, ўз навбатида, ички мавзуий гуруҳларга бўлинувчи, 
мазкур майдонлар ва уларнинг элементлари ўртасида турли парадигматик 
муносабатлар: синонимия, омонимия, антонимия, паронимия, гипер-
гипонимия кузатиладиган, очиқ, барқарор, мустақил, тилга нисбатан микро
ўз семантик гуруҳларига нисбатан макросистемадир. 
Ўзбек тили банк-молия терминологиясини тадқиқ ва таҳлил қилиш 
жараёнида кўрсатилган барча шартларнинг бажарилганлигини кузатиш 
мумкин: 


11 
1)
миқдор жиҳатидан оладиган бўлсак, биргина таҳлилга тортилган 
банк-молия терминларининг ўзиёқ 500 дан ортиқ; 
2)
мазкур терминологик сатҳга мансуб бўлган 
аванс, банк, бартер, 
валюта, дебет, инвестиция, кредит, эмиссия 
сингари терминлар банк 
ишларида ва молия тизимида фаол қўлланувчи бирлик саналади. Банк-молия 
соҳасига оид матнлар таҳлил қилинганда уларда келтирилган сўзларнинг 30-
50%ни банк-молия терминлари ташкил этиши аниқланди; 
3)
банк-молия терминлари 
“Молия тизими терминлари”, “Банк 
иши терминлари”, “Қимматбаҳо қоғозлар терминлари”, “Солиқ тизими 
терминлари”, “Ҳисобиёт терминлари”, “Суғурта терминлари”
сингари 
мавзуий гуруҳларга бирлашади; 
4)
банк-молия терминлари орасида синонимия (
аванс –бўнак, 
акционер – ҳиссадор, маржа – спред, маклер – брокер – даллол, пеня – ўсим
), 
антонимия (
импорт – экспорт, актив – пассив, инфляция – дефляция, фойда 
– зарар
), гипер-гипонимия (заём – гипероним; 
облигациясиз заём, 
йўқотишсиз заём, фоизсиз заём, муддатсиз заём, ташқи заём, ички заём, 
ютуқли заём, кафолатли заём, давлат заёми, олтин заём, компенсацияли 
заём, облигацион заём, опцион заём, очиқ заём, фоизли заём, мақсадли заём 
гипонимлардир), полисемия (
аутсайдр, депонент, лот, валюта
), омонимия 
(
агент, актив, капитал, пул, ринг
), паронимия (
абонент –абонемент, 
адресант – адресат, дебет – дебит, конъектура – конъюктура, фикс – фиск, 
экспонат – экспонент
) сингари парадигматик муносабатлар мавжудлиги 
аниқланди. Бундай муносабатлар нафақат банк-молия терминологик 
системаси доирасида, балки тил системасининг бошқа сатҳлари билан ҳам 
юзага келиши мумкин; 
5)
банк-молия терминологик системасига оид терминлар умумий 
тил системаси ва бошқа терминологик система элементлари билан 
муносабатларга 
киришади, 
яъни 
улар 
ўртасида 
терминлашиш, 
транстерминлашиш, детерминлашиш жараёнлари кузатилади; 
6)
банк-молия терминлари сони аффиксация, композиция, семантик, 
синтактик сингари усуллар ҳамда терминлашиш, транстерминлашиш 
жараёнлари натижасида ўз ва ўзлашган қатлам бирликлари асосида кўпайиб 
боради. 
Биринчи бобнинг «


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   67




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет