Ўзбекистон қорамолчилигида биохилмахилликни сақлаш ва ундан фойдаланишда наслдор буқалар уруғига инновацион ишлов бериш ва рақамли технология асосида баҳолаш


Benefits of evaluating the semen of breeding bulls raised in Uzbekistan using innovative methods



бет2/7
Дата05.08.2023
өлшемі58,51 Kb.
#179728
1   2   3   4   5   6   7
Байланысты:
макола - конференс-май-охирги

    Бұл бет үшін навигация:
  • Keywords
Benefits of evaluating the semen of breeding bulls raised in Uzbekistan using innovative methods

УДК: 636.082.42
ORCID: 0000-0003-3376-5459

Аllayarov Sherali Shamshievich,
Дoktorant (PHd), Tashkent State Agrarian University,tel:+998335819133,+998917777376; e-mail: sherallayar@gmail.com



Abstract: The article talks about the effectiveness of the innovative development of the livestock industry, which depends on large-scale selection and breeding work using high-tech tools, and the results of modernization measures implemented in the production of breeding bulls to improve the number of cattle in Uzbekistan. In addition, the article describes the results of the assessment of breeding bulls bred in Uzbekistan using traditional and new technologies, a comparative analysis of both methods is carried out.
Keywords: breeding bulls, spermatozoa, motility, morphology, fertility, computerized seed quality assessment system, statistical processing.


Кириш. Бутун дунёда аҳоли сони ортиб бораётган шароитда озиқ-овқат таъминотини ҳал этиш қорамолчиликни ривожлантириш, хусусан, қорамолларнинг эволюция жараёнида шаклланган мавжуд генетик материаллардан унумли фойдаланган ҳолда қорамоллар маҳсулдорлигини ошириш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга масаладир. Чунки, аҳолининг сут ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш иқлим, озуқа, эпизоотик ва бошқа кўплаб маҳаллий шарт-шароитлар таъсирида шаклланадиган қорамоллар маҳсулдорлигига тўғридан-тўғри боғлиқдир.
Сўнгги бир неча ўн йилликлар давомида Ўзбекистонда яратилган ягона Бушуев зотли молларнинг бош сони кескин камайиб кетганлиги сабабли йўқолиб бораётган зотлар сирасига киради. Шу билан бирга ушбу зотга мансуб моллар инсон фаолияти натижасида яратилган зотлар гуруҳига киритилса ҳам, қорамолчилик фанида абориген зот ҳисобланади, зеро, ушбу зотда Марказий Осиё ҳудудида хонакилаштирилган маҳаллий қорамолларнинг кўпгина муҳим хусусиятлари сақланиб қолган. Шу сабабли қорамолчиликда биохилмахилликни сақлаб қолиш ва ундан кескин ўзгарувчан, континенталь иқлим ҳамда юқори эпизоотик хавфлар мавжуд шароитида фойдаланиш истиқболи нуқтаи назаридан муҳим генетик ресурс ҳисобланади.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш керак-ки, мамлакатимиз ҳудудида яратилган ягона, маҳаллий шарт-шароитларга нисбатан энг мос келадиган, сут соғими ва ёғлилиги, ёш молларининг ҳаётчанлик даражасининг юқорилиги, тез етилувчанлиги ва буқачаларининг гўштдорлик хусусиятлари жиҳатидан Ўзбекистон деҳқон хўжаликларида парваришлаш учун энг қулай қорамол зоти - Бушуев зотининг районлаштирилган зот ичида генетик маҳсулот сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Аммо, ушбу зотга мансуб қорамолларнинг бош сони камлиги сабабли, улардан унумли фойдаланиш учун урчитишнинг илмий асосларига таяниб, инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда ёндошишни тақозо этади. Бу борада, юқори наслдор спермодонор буқаларни парваришлаб улардан юқори сифатли сперма маҳсулоти олиш, уларни чуқур музлатиш ва сақлаш, транспортировка қилиш, ҳамда оила хўжаликлари урғочи молларини сунъий уруғлантириш - ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан юқори натижаларга эришиш имконини беради.
Бу ёндошув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги ПҚ-4576-сонли «Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридаги “чорвачиликнинг барча тармоқлари фаолиятини илмий асосда ташкил этиш, илмий-тадқиқот натижалари ва инновацион ишланмаларни маҳсулот ишлаб чиқариш ва наслчилик-селекция амалиётига жорий этиш ишларини йўлга қўйиш” бўйича белгиланган вазифаларга ҳам мос келади [1].

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги «Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4576-сон қарори.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси қорамол наслчилигида муҳим ўринн эгаллаган “O’ZNASLCHILIK” давлат корхонасида ҳам муайян ишлар йўлга қўйилган бўлиб, унда ўнлаб сут ва гўшт йўналишига мансуб наслдор буқалар қаторида Бушуев зотига мансуб наслдор буқалар ҳам парваришланиб, улардан уруғ олиш, олинган уруғни баҳолаш, чуқур музлатиш ва жойларга етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет