Ўзбекистон қорамолчилигида биохилмахилликни сақлаш ва ундан фойдаланишда наслдор буқалар уруғига инновацион ишлов бериш ва рақамли технология асосида баҳолаш



бет7/7
Дата05.08.2023
өлшемі58,51 Kb.
#179728
1   2   3   4   5   6   7
Байланысты:
макола - конференс-май-охирги

Хулоса ва тавсиялар

  1. Маҳаллий Бушуев зотига мансуб наслдор буқаларнинг бу усулда ишлов берилган уруғ маҳсулотининг сифати бошқа кенг кўламда фойдаланилаётган зотлар уруғи сифатидан фарқ қилмайди ва ушбу зот генетик ресурларини сақлаб қолиш ва уни популяция миқдорини кўпайтиришда замонавий криоконсервация усулидан фойдаланиш юқори натижаларга эришиш имконини беради.

  2. Наслдор буқалар уруғини ҳар томонлама, комплекс баҳолаш учун компьютер технологияларидан, хусусан, CASA тизимидан фойдаланиб, максимал миқдордаги кўрсаткичлар асосида, шу жумладан, сперматозоид таркибидаги ирсий маҳсулот ҳолати бўйича баҳолаш анаънавий лабаротория усулларига нисбатан бир неча баравар яхши натижалар берди.

  3. Рақамли технологиялардан фойдаланиб Бушуев зотли наслдор буқалар уруғини баҳолаш ушбу зот мансуб популяциясини кўпайтиришда сифатли уруғ билан таъминлаш орқали сунъий уруғлантириш самарадорлиги ошириш лозим.

  4. Наслдор буқалар спермасининг миқдорий ва сифат кўрсаткичларини инновацион технологиядан, яъни, CASA тизимидан фойдаланиб компьютер таҳлили ўтказилганда Граф ва Атом лақабли буқалар энг самарадор уруғ берувчи наслдор буқалар эканлиги аниқланди. Тадқиқот давомида намуналарда аниқланган ДНКнинг фрагментацияланиш индекси (FI) нинг паст даражада эканлиги (9,65± 0,38%) маълум бўлди;

  5. Инновацион усулнинг афзалликлари мақолада баён этилган баҳолаш кўрсаткичларининг нисбатан кўпроқлиги ва аниқлиги, ҳамда иш унумдорлигининг юқорилиги билан изоҳланади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет