Ўзбекистон қорамолчилигида биохилмахилликни сақлаш ва ундан фойдаланишда наслдор буқалар уруғига инновацион ишлов бериш ва рақамли технология асосида баҳолаш



бет4/7
Дата05.08.2023
өлшемі58,51 Kb.
#179728
1   2   3   4   5   6   7
Байланысты:
макола - конференс-май-охирги

Тадқиқот мақсади. Ўзининг зот хусусиятлари билан муҳим аҳамиятга эга бўлган Бушуев зотига мансуб ёш наслдор буқалардан спермодонор сифатида фойдаланишда энг оптимал кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг уруғ маҳсулдорлигини йил мавсумлари бўйича ўзгаришига оид зот хусусиятларини тадқиқ этиш.
Тадқиқот вазифалари. Бушуев зотига мансуб ёш наслдор буқаларнинг чуқур музлатилган уруғининг сифати, уруғлантириш даражаси ва бунда кириоконсервациялаш ва рақамли технология асосида баҳолаш натижаларини тадқиқ этиш.
Тадқиқот объекти, материаллари ва услублари. Тадқиқот объекти “O’znaslchilik” давлат корхонасида парваришланаётган 5 бош Бушуев зотига мансуб наслдор буқалар бўлиб, тадқиқот материали сифатида уларнинг 2 хилдаги қадоқланган, яъни, янги олинган ва чуқур музлатилган сперма маҳсулотлари баҳор (апрель), ёз (июль), куз (ноябрь) ва қиш (январь) мавсумларида тадқиқ этилди.
Шу мақсадда, наслдор спермодонор буқаларнинг эякулят ҳажми (мл), 1 мл спермада спермийлар концентрацияси (млрд/мл) ва 1 эякулятдаги спермийлар жами сони (млрд/эяк) каби миқдорий кўрсаткичлар аниқланди.
Сперма маҳсулотини баҳолашда Ҳамдўстлик давлатларининг Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш давлатлараро кенгаши (МГС)нинг 01.07.2015 йилда жорий этилган, “Урчитиш воситалари. Сперма. Намуналар олиш усуллари”, ГОСТ – 32222-2013-давлатлараро стандартининг 5-банди – “Умумий талаблар” ва 7-банди – “Сперма намуналарини олиш тартиби”га мувофиқ намуналар олинди. Уруғни баҳолашда эса мазкур кенгашнинг 01.07.2015 йилда жорий этилган, “Урчитиш воситалари. Буқаларнинг янги олинган, суюлтирилмаган спермаси”, ГОСТ – 23745-2014 - давлатлараро стандарти техик шартларининг 6-банди, 6.3 ва 6.4-кичик бандларига мувофиқ: эякулят ҳажми (мл), 1 мл спермада спермийлар концентрацияси (млрд/мл) ва 1 эякулятда спермийлар миқдори (млрд) аниқланди. Бунда, сперма ҳажмини аниқлашда ўлчов пробиркасидан, сперма концентрациясини ва 1 эякулят спермадаги спермийлар сони, ҳаракатчанлигини баҳолашда электрон микроскоп ва ҳисоб камерасини ўз ичига олган, Германияда ишлаб чиқарилган, замонавий CASA тизими ўрнатилган махсус “MINITUB” ускунасидан фойдаланилди.
Тадқиқот натижасида олинган маълумотларга Mf Office, EXCEL дастуридан фойдаланган ҳолда ишлов берилиб вариацияли статистика усулида биометрик қайта ишланди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет