Ўқув йили давомида ўтилганларни такрорлаш (2 соат)
2-синф
Атрофимиздаги олам ўқув дастури
(34 соат, ҳафтасига 1 соатдан)
Атрофимиздаги оламни ўрганамиз (3 соат)
Атрофимиздаги олам. Сезги органлари: кўз, қулоқ, бурун, тил, тери. Жисм ва моддалар. Сувнинг уч ҳолати: муз, сув, буғ. Об-ҳаво. Ҳавонинг очиқ ёки булутлиги, ёғинлар. Об-ҳавонинг маҳаллий белгилари. Термометр. Термометр ёрдамида ҳаво ҳароратини ўлчаш. Об-ҳавони кундалик кузатиш.
Ўлкамизда куз (8 соат)
Йил фасллари. Фаслларнинг алмашиши. Турли фаслларда Қуёшнинг кўринма ҳолатлари. Куз — ҳосил йиғиладиган фасл. Пахта Ватанимиз бойлиги. Пахта йиғим-терими. Куз ноз-неъматлари. Ўзбекистон боғларида, далаларида етиштириладиган мева-сабзавотлар. Ҳосилни йиғиштириб олиш.
Ижтимоий фойдали меҳнат. Мактаб ҳовлиси ва синфхонани озода тутиш. Мактаб ер участкасидаги экин ва дарахтларни парвариш қилишда иштирок этиш. Кузда ҳашаротлар ҳаёти. Фойдали ва зарарли ҳашаротлар. Чумолиларнинг ҳаёти. Ўлкамизда учрайдиган қушлар. Ҳашаротхўр, донхўр, йиртқич (гўштхўр), ҳаммахўр қушлар. Қушларнинг бошқа ўлкаларга учиб кетиши ва бошқа ўлкалардан учиб келиши.Ўсимликларнинг қишга тайёрланиши. Хазонрезгилик. Барглардан гербарий тайёрлаш.
Она заминимиз (5 соат)
Ер сайёра. Глобус. Ернинг Қуёш атрофида, Ойнинг Ер атрофида айланиши. Ер юзасининг тузилиши. Ер юзидаги тоғ, текислик ва сувли жойлар. Ўлкамиздаги тоғ ва текисликлар. Сув — ҳаёт манбаи. Дарё, кўл, канал ва ариқ сувлари. Вақт ўлчов бирликлари: йил, ой, ҳафта, сутка, соат, минут, секунд.
Қиш (3 соат)
Кумуш қиш. Қишдаги об-ҳаво. Қиш манзараси.
Кишиларнинг қишдаги меҳнати. Далаларни баҳорги экиш мавсумига тайёрлаш. Иссиқ хоналарда кўчат тайёрлаш.
Уй ва ҳайвонларнинг қишдаги ҳаёти. Фермаларда чорва молларини парвариш қилиш. Ўлкамизда қишлайдиган қушлар.
Соғ танда соғлом ақл (3 соат)
Тана гигиенаси. Танани озода тутиш.
Тишни парвариш қилиш. Тиш чўткаси ва пастасидан фойдаланиш.
Овқатаниш гигиенаси. Одам организми учун фойдали бўлган озиқ-овқатлар. Озиқ-овқат пирамидаси.
Ўлкамизда баҳор (8 соат)
Наврўз — янги кун. Сумалак Наврўз таоми. Наврўз шодиёналари.
Баҳорда ўсимликлар ҳаёти. Эрта баҳорда очиладиган гуллар. Дарахтларнинг гуллаши.
Ўсимликларни кўпайтириш. Ўсимликларнинг уруғдан, илдиз меваси (пиёзи)дан, новдасидан кўпайиши.
Баҳорда кишилар меҳнати. Далаларда экинларни экиш. Кўчатларни ўтқазиш ва уларни парвариш қилиш. Боғларда мевали дарахтларни парвариш қилиш.
Баҳорда ҳашаротлар ҳаёти. Баҳорда ҳашаротларнинг уйғониши ва ҳаёт кечириши.
Баҳорда ўлкамизга қушларнинг қайтиб келиши. Қушларнинг аҳамияти, уларни муҳофаза қилиш.
Ўлкамиздаги уй ва ёввойи ҳайвонлар. Уй ҳайвонларининг аҳамияти. Ёввойи ҳайвонларнинг табиатдаги ўрни.
Табиат ва инсон (3 соат)
Инсоннинг табиатдан фойдаланиши ва унга таъсири. Табиатни муҳофаза қилиш.
Шаҳар билан қишлоқ, улар орасидаги фарқ.
Ўлкамизда ёз. Ёз ўтади соз. Ёзда табиатга саёҳат. Табиат қўйнида ўзини тутиш қоидалари.
Ўқув йили давомида ўтилганларни такрорлаш (2 соат)
Достарыңызбен бөлісу: |