Компетентлилик (лот: competens – лаёқатли, қобилияти бор) шахс билим, кўникма ва тажрибаларининг унинг ижтимоий-профессионал мавқеи ва ўзига тегишли вазифаларни бажариш, муаммолар ҳал қилишга етарлилиги ҳамда ҳақиқий мослик даражаси. Компитентлилик таркибига соф касбий билим, кўникма ва малакалардан ташқари, ташаббускорлик, ҳамкорлик, гуруҳда ишлаш лаёқати, коммуникатив қобилияти, реал баҳолай олиш, мантиқий фикрлаш, ахборотни саралаш ва фойдалана олиш хусусиятлари ҳам киради.
Таълим мазмуни-А1 даража учун мажбурий минимал таълим мазмуни -фан бўйича ўқувчи ва талабалар ўзлаштириши лозим бўлган назарий билим, ҳаётий кўникма ва амалий компетенсияларни шакллантиришга қаратилган мазмун ва унинг даражаланган мажбурий минимал ҳажми.
Баҳолаш тизими– Стандарт бўйича эгаллаши лозим бўлган назарий билим, ҳаётий кўникма ва амалий компетенсияларнинг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишини аниқлайдиган мезон.
Таянч ўқув режа - ўқитиладиган фанлар номи, ҳажми ҳамда уларнинг синфлар бўйича тақсимоти белгиланган меъёрий ҳужжат.