Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларнинг бажарилиши зарур:
ўқувчиларда бадиий адабиётга нисбатан меҳр уйғотиш;
оғзаки нутқларининг адабий тил меъёрлари асосида шаклланиши ва ривожини таъминлаш, нутқий компетенсияни ўстириш;
ёзма нутқларида юксак саводхонлик, адабий тил меъёрларига риоя этиш, услубий ранг-барангликлардан фойдалана олишга оид кўникма ва малакаларнинг шаклланишига эришиш;
бадиий асар мазмун ва моҳиятини, ундаги гўзаллик ва нафосатни ҳис этишга ўргатиш;
бадиий матнни эмосионал тарзда идрок этиш ва қабул қилишни, образли ва аналитик тафаккур ҳамда ижодий фикрлашни, китобхонлик маданиятини, адабиётнинг бошқа санъат асарлари билан яқин ва фарқли жиҳатлари ҳақидаги тасаввурларини, уларнинг оғзаки ва ёзма нутқларини ривожлантириш.