Ўқув йили давомида ўрганилганларни такрорлаш (8 соат)
Ҳуснихат
Бир чизиқли дафтарда ўхшаш унсурли ҳарфларни ёзиш ва ҳарфни бир-бирига тўғри туташтириш; ўхшаш унсурли кичик ҳарфлар ва шу ҳарфлардан тузилган бўғинлар ва сўзларни ёзиш, ўхшаш унсурли бош ҳарфлар ва уларни ўзидан кейин келган кичик ҳарфга туташтириш.
Айрим ёзув қоидалари:
- дафтарларнинг паст томонидаги бурчагини кўкрак ўртасининг қаршисига тўғри қўйиш;
- дафтарни чап қўл билан ушлаб туриб ёзиш;
- бошини бир оз пастга эгиб, тўғри ўтириш;
- оёқни бўш тутиб, ерга қўйиб ўтириш;
- қўлнинг тирсагини парта устида тутиш. Ручкани уч бармоқ орасида эркин ушлаш.
- ҳар бир ҳарфни тўғри туташтиришга риоя қилган ҳолда бўғин ва сўзларни аниқ ёзишга ҳаракат қилиш.
- ҳарф ва ҳарф бирикмаларини тўғри ва аниқ шакллантириш.
- шошмасдан, чаплаштирмасдан ёзиш.
- ҳар бир машқни уч-тўрт марта такрорлаш.
Ўқув йили давомида имлоси қийин бўлган қуйидаги сўзларнинг талаффузи ва ёзилишини билиб олиш: август, баланд, баҳо, баҳор, беҳи, Бухоро, дарс, дафтар, дўст, фарзанд, фасл, ҳаво, ҳикоя, жаҳон, жуфт, карам, кафт, конъки, лавлаги, ловия, луғат, машина, миннатдор, мослама, навбатчи, нўхат, октябр, пайванд, палъто, пахта, қўнғироқ, қуёш, сабзи, Самарқанд, сентябр, синф, сингил, соат, Тошкент, трактор, вазифа, ватан, халқ, хурсанд, ёмғир, ёстиқ, ўқитувчи, ўқувчи, шаҳар каби.
Ўхшаш унсурли кичик ва бош ҳарфларни ёзиш; ҳарфларни бир-бирига туташтириш;
Достарыңызбен бөлісу: |