Ундалма сўзловчининг нутқи қаратилган шахс эканлиги; ундалманинг бош келишикдаги от билан ифодаланиши; унинг ўзига хос хусусияти, гап таркибида гап бўлаги вазифасини бажармаслиги; гапда бошқа бўлаклар билан боғланмаслиги; ўзига хос ундаш; чақириш оҳанги билан айтилиши; гапнинг бошида, охирида, ўртасида қўлланиши; ундалма қатнашган гапларда ундаш ёки чақириш оҳангининг кучли ёки кучсизлигига қараб, ундалмадан сўнг вергул ёки ундов белгисининг қўйилиши.