Ўзр вазирлар Маҳкамасининг


Йил давомида ўтилганларни такрорлаш. Боғланишли нутқни ўстириш (30 соат)



бет58/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

5. Йил давомида ўтилганларни такрорлаш. Боғланишли нутқни ўстириш (30 соат)

Ёзма нутқ ва матн шаклида намоён бўлиши. Матн ва мавзу. Матнни мазмунан тугалланган қисмларга бўлиш;

Матн қисмларига сарлавҳа танлаш; матн қисмларини ва ҳар бир қисмдаги гапларни ўзаро боғлиқлиги; матннинг тузилиши: кириш қисми, асосий фикр, охирги хулоса қисми ва уларни белгилаш.

Хабар (ҳикоя) ҳаракат ҳақидаги матнни берилган ёки ўқувчи ўзи тузган режа асосида қайта баён қилиш; бир мавзудаги бир неча расм, мазмунли расм асосида, шунингдек, ўқувчиларнинг ҳаётига яқин бўлган воқеалар (ўйинлар, табиатни кузатиш, саёҳатлар) ҳақида матн тузиш; биргаликдаги тайёргарликдан сўнг оғзаки ёки ёзма ифодалаш; баён ва иншога аста-секин тасвирлаш ва мухокама элементларини 2-3 гапни қўшиб бориш, ўз ишлари ҳақида хат ёзиш.

Нутқ маданияти. Оғзаки ва ёзма нутқда таклиф, табрик, илтимос кабиларни ифодалайдиган сўзлардан фойдаланиш; боғланишли нутққа оид машқлар дастур материалларини ўрганиш жараёнида унга боғлиқ ҳолда ўтказилади.

Луғавий машқлар ва грамматик материлларини ўрганиш билан боғлиқ ҳолда ўтказилади. Маънодош сўзлар, шаклдош сўзлар, қарама-қарши маъноли сўзлар, уядош сўзлар, кўп маъноли сўзлар.


Ҳуснихат

Ёзувга оид малакаларни мустаҳкамлаш. Болаларни бир чизиқли дафтарда ёзишни машқ қилдириш; (ҳарфларнинг баландлик ва кенглик ўлчамини ўзлаштириш) ўқувчилар учун қийин бўлган айрим бош ва кичик ҳарфларни (И, С, Ҳ, Н, ф, қ, п, с) ёзишга, шунингдек, ҳарфларни тўғри туташтиришга риоя қилиш, сўзлар, гапларни ўкчириб ёзиш, эшитиб ёзиш



Боғланишли нутққа оид машқлар дастур материалларини ўрганиш жараёнида унга боғлиқ ҳолда ўтказилади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет