Ўзр вазирлар Маҳкамасининг



бет17/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

Адабий компетенсия - адабиёт фани бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини кундалик ҳаётда дуч келадиган воқеа-ҳодисаларга татбиқ этиш, адабий жараён янгиликларини тушуниш, адабий-назарий қоидалардан бадиий асарларни таҳлил қилиш ва баҳолашда ўринли фойдала олиш қобилиятидир.

А1 даража учун:

Тинглаб тушуниш:

Ўқитувчининг нутқини ва у томонидан бериладиган топшириқларни тушуниш. Ўрганилган шеърий ва насрий матнлар мазмунини тушуниш, идрок этиш. Турли мавзулардаги суҳбатларда тушунган ҳолда иштирок этиш. Оммавий ахборот воситалари материалларини тинглаб тушуниш.


Ўқиш:

Ҳикоя, шеър, эртак, топишмоқ, мақол, тез айтиш, ривоятларни ифодали, тушуниб ўқиш. Шеърни талаффуз қоидаларига риоя қилган ҳолда ифодали ўқиш. Матндаги сўз, гапларнинг маъносини тушуниб ўқиш. Болалар ёзувчиларининг турли жанрдаги асарларини мустақил ўқиш, мактаб кутубхонасидаги бадиий асарлардан унумли фойдаланиб, уларни ўқиш.


Гапириш:

Ҳикоя, шеър, эртак, топишмоқ, мақол, тез айтиш, ривоятларни тўлиқ ёки қисқартириб сўзлаб бериш. Болалар ёзувчиларининг турли жанрдаги асарлари мазмунини сўзлай билиш. Асар қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатига муносабат билдириш. Ўқилган асар асосида кичик саҳна кўринишларида қатнашиш.Ўқув йили якунида 20 та шеърни ёддан айтиб бериш. Мавзу юзасидан суҳбатда иштирок эта олиш. Асарга ишланган иллюстрасияларга муносабат билдириш.


Ёзиш:

Ҳуснихат ва имло қоидаларига риоя қилган ҳолда ёзиш. Асардаги қаҳрамонлар ҳақида кичик матн туза олиш. Бадиий асар мазмуни юзасидан саволларга жавоб ёза олиш. Болалар ёзувчилари, уларнинг асарлари номини мустақил ёза олиш , табиат тасвири, кузатилган воқеа ва ҳодисалар ҳақида кичик ҳажмдаги матнларни ёза олиш. Ўрганилган мавзулар доирасида баён ёзиш ва кичик матн яратиш.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет