Ўзр вазирлар Маҳкамасининг



бет25/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

ривожлантирувчи – берилган маълумотлар асосида таркибли масалалар тузишга, турли ривожантирувчи машқлар ва бошқотирмаларни ечишга, эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини кундалик турмушда қўллашга ўргатиш, таълимнинг кейинги босқичида математикани ўрганишга замин тайёрлаш.

Давлат таълим стандартининг таркибий қисми сифатида “Математика” фани бўйича мажбурий минимал таълим мазмуни берилган. Мажбурий минимал таълим мазмуни бошланғич таълимда “Математика” фанида ўқувчиларга бериладиган минимал ўқув материаллари бўлиб, ўқув дастурини тузишда таянч вазифасини ўтайди. Ўқув дастурида ДТСда белгиланган мажбурий минимал ўқув материаллари батафсилроқ берилади. Дастурдан мажбурий минимал ўқув материалларидан ташқари қўшимча ўқув материаллари ҳам ўрин олиши мумкин.



Мажбурий минимал таълим мазмунида келтирилган компетенсиялар ДТСда белгиланган мажбурий минимал ўқув материалларини ўзлаштириш учун бериладиган имконият даражалари мажмуасини ифодалайди. Белгиланган компетенсиялар асосида дастурнинг тегишли ўқув материаллари охирида ўлчов асбоблари, намойиш тажриба ва амалий ишлар рўйхати келтирилади. Ҳар бир синф учун ўқув дастури сўнгида келтириладиган ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқишда ҳам ДТСнинг мажбурий минимал таълим мазмунида белгиланган компетенсиялар асос қилиб олинади. Ўқув дастури асосидаги дарсликлар мазмунида, биринчи навбатда, шу компетенсияларга эришиш мақсад қилиб қўйилади. Ўқитувчи томонидан таълим жараёнини ташкил этишда ҳар бир ўқувчи компетенсияларда белгиланган талабларга эришишига имкон яратади, ҳар бир дарсни ўтишда шу талабларга алоҳида эътибор беради.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет