Бажара олиши керак:
саноқ техникасини эгаллаш (тўғри ва тескари тартибда санаш, жуфтликлар ва ўнликлар билан санаш, сондан олдин ва кейин келувчи сонни айтиш каби), сонларни ўқиш ва ёзиш, сонни унинг хона қўшилувчилари йиғиндиси кўринишида ифодалаш, сонли (қавссиз ва қавсли) ифодаларни ўқиш ва ёзиш, сонлар устида қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш амалларини бажариш ва натижаларни текшириш, қолдиқли бўлишни бажариш ва натижани текшириш, сонларни ва сонли ифодаларни таққослаш, уч хонали сонни юзликлар, ўнликлар ва бирликлар кўринишида ёзиш, кўп хонали сонларни синфларга ажратиб ўқиш, номаълум қўшилувчи, номаълум камаювчи, номаълум айрилувчи, номаълум кўпайтувчи, номаълум бўлинувчи, номаълум бўлувчини топишга доир содда тенгламаларни ечиш;
узунлик ўлчов бирликлари (миллиметр, сантиметр, десиметр, метр, километр)ни биридан иккинчисига ўтказиш ва фойдалана олиш, юза ўлчов бирликлари (квадрат сантиметр, квадрат метр, квадрат километр) ни қўллай олиш, вақт ўлчов бирликлари (секунд, минут, соат, сутка, ой, йил, аср) ни биридан иккинчисига ўтказиш ва фойдалана олиш, масса ўлчов бирликлари (грамм, килограм, сентр, тонна) ни биридан иккинчисига ўтказиш ва фойдалана олиш, тезлик ўлчов бирликлари (метр/секунд, километр/соат)ни, тезлик, йўл ва вақт орасидаги муносабатлар, маҳсулотлар нархи (сўмга доир масалаларни ечиш;
кўп хонали соннинг синфлари ва бирликлари, ўнли саноқ системаси, қўшиш ва айириш, кўпайтириш ва бўлиш хоссалари, тўрт арифметик амалнинг ҳисоблаш натижаларини текшириш, қолдиқли бўлиш ва натижани текшириш, тенглама ҳақида мантиқий фикрлаш.
Достарыңызбен бөлісу: |