Ўзр вазирлар Маҳкамасининг


Адабий -нутқий компетенсиялар



бет20/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

Адабий -нутқий компетенсиялар

Тинглаб тушуниш

Ўқитувчининг нутқи ва у томонидан бериладиган топшириқларни тушуниб бажариш. Ўрганилган шеърий ва насрий матнлар мазмунини тушуниш, идрок этиш. Турли мавзулардаги суҳбатларда тушуниб, онгли иштирок этиш. Оммавий ахборот воситалари материалларини тинглаб, тушуна олиш. Мактаб кутубхонасидаги болалар ёзувчилари асарларини танлаб ўқиш ва мазмунини тушуниш. Матн мазмунини режа асосида тўлиқ ёки қисқартириб қайта ҳикоя қилиш. Асар қаҳрамонларига хос фазилатларни англаб етиш, тушунган ҳолда муносабат билдириш.


Ўқиш


Ҳикоя, шеър, эртак, топишмоқ, мақол, тез айтиш, ривоятларни ифодали, тушуниб ўқиш. Ўрганилган шеърларни ёддан ифодали ўқиш. Матндаги сўз, ибора ва гапларнинг маъносини тушуниб ўқиш. Болалар ёзувчиларининг турли жанрдаги асарларини танлаб, мустақил ўқиш, мактаб кутубхонасидаги бадиий асарлардан унумли фойдаланиш, мустақил ўқиш учун асар танлаш ва ифодали ўқиш.

Гапириш

Ҳикоя, шеър, эртак, топишмоқ, мақол, тез айтиш, ривоятларни тўлиқ ёки қисқартириб, сўзлаб бериш. Болалар ёзувчиларининг турли жанрдаги асарларини танлаб, мустақил ўқиш ва сўзлай билиш. Асар қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатини баҳолаш, уларга муносабат билдириш. Мустақил ўқиш учун асар танлаш ва ифодали ўқиб, сўзлаб бериш.Ўқилган асар асосида кичик саҳна кўринишларида фаол қатнашиш.Ўқув йили якунида 20 та шеърни ёддан айтиб бериш.

Матн юзасидан суҳбатда иштирок эта олиш. Асарга ишланган иллюстрасияларга муносабат билдириш.




Ёзиш



Ҳуснихат ва имло қоидаларига риоя қилган ҳолда ёзиш. Асардаги қаҳрамонлар ҳақида кичик матн туза олиш. Бадиий асар мазмуни юзасидан саволларга жавоб ёза олиш. Болалар ёзувчилари, уларнинг асарлари номини мустақил ёза олиш. Табиат тасвири, кузатилган воқеа ва ҳодисалар ҳақида кичик ҳажмдаги матнларни ёза олиш. Ўрганилган мавзулар доирасида баён ёзиш.





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет