Ўзр вазирлар Маҳкамасининг


МАТЕМАТИКА ФАНИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ



бет24/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

МАТЕМАТИКА

ФАНИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Умумий ўрта таълимнинг биринчи бочқичи – бошланғич синфларда математика таълими ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантиришга, ўз фикрларини мустақил баён қила олишга, эгаллаган билимларини ижтимоий фаолиятларида қўллашга ҳамда таълимнинг умумий ўрта таълимнинг иккинчи босқичида ўқишлари учун математик тайёргарликни таъминлашга хизмат қилади.

Бошланғич синфларда математика таълимининг мақсади:



таълимий – сонлар тўғрисида ўқувчиларнинг тасаввурларини шакллантириш, тўрт арифметик амаллар устида ҳисоблаш ва уларга доир масалаларни ечиш кўникмаларини ҳосил қилиш, содда геометрик шакллар ва уларнинг хусусиятлари ҳақида тасаввурларини шакллантириш;

тарбиявий – ҳисоблашларни бажариш ва натижаларини текширишга, катталиклар ва уларнинг бирликлари, геометрик шакллар устида ишлашга ўргатиш асносида мантиқий фикрлашга ўргатиш, математика фанининг ривожига ҳисса қўшган юртимиз алломаларининг ижодлари билан таништириш орқали ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш;



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет