фонетика, Грамматика имло ва нутқ ўстириш
(136 соат)
1. Биринчи синфда ўтилганлар юзасидан такрорлаш (6 соат)
2. Товушлар ва ҳарфлар (50 соат)
Унли ва ундош товушлар, уларнинг бир-биридан фарқи. Товушларни ҳарфлар билан белгилаш. Унли товушлар ва ҳарфлар. Ўзбек тилидаги олти унли товушнинг олти унли ҳарф билан белгилаш. [А] ва [о] , [у] ва [и] , [э] , [ў] унли товушларининг талаффузи ва ундош товушлар портловчи Ф ва п, ҳ ва х ҳамда ҳарф бирикмаси билан ифодаланган нг товушининг талаффузи ва имлоси. Тутуқ белгиси (ъ) ва унинг ишлатилиши.
Тутуқ белгисининг сўздаги вазифаси .
Бўғин. Сўзнинг олдинги сатрга сиғмай қолган қисмини кейинги сатрга бўғинлаб кўчириш. Сўзда нечта унли товуш бўлса, шунча бўғин бўлиши. Бўғин таркиби унли товушдан, бир унли ва бир ундош товушдан, бир унли ва бир неча ундош товушдан тузилиши.
Бўғин кўчириш. Сўзнинг бир йўлдан кейинги йўлга бўғинлаб кўчирилиши. Бўғин ҳосил қилган бир унли ҳарфни олдинги йўлда қолдириб ёки кейинги йўлга кўчириб бўлмаслиги. Бир бўғинли сўзлар, (она, аҳил, ўрик, элак каби икки бўғинли сўзларнинг кўчириш учун бўлинмаслиги. Тутуқ белгиси қўйиб ёзиладиган сўзларни бўғин кўчириш учун бўлиниши, тутуқ белгисининг олдинги бўғинда қолдирилиши (ваъ-да, машъ- ал, таъ-лим). Ҳарф бирикмали сўзларнинг бўғинлаб кўчирилиши (си-нгил, кў-нгил, тонг-ги каби) ёнма-ён келган бир хил ундошли сўзларнинг бўғинлаб кўчирилиши (ик-ки, кат-та, ис-сиқ каби) Жарангли ва жарангсиз ундош товушлар, уларнинг имлоси, бундай сўзларнинг ёзилишини сўз охирига унли товуш қўшиб айтиб текшириш: (мактабим – мактаб, китобим-китоб, мақсадим – мақсад, умидим – умид каби) Айтилишда тушиб қоладиган ундошлар. (Фарзанд, дарахт, дўст каби) уларнинг имлоси.
Достарыңызбен бөлісу: |