4. Гап (20 соат)
Гапларнинг дарак, сўроқ, буйруқ, истак мазмунини билдириши ҳамда сўзлардан тузилиши;
Гапнинг биринчи сўзининг бош ҳарф билан ёзилиши ва охирига тиниш белгисининг қўйилиши;
Гапдан ким?, кимлар?, нима?, нималар? ҳақида айтилганни билдирган ва улар ҳақида нима дейилганини билдирган сўзларни (гапнинг асосини) топпиш (эга ва кесим атамаси берилмайди).. Сўроқлар ёрдамида гапдаги ўзаро боғланишининг, сўзларни аниқлаш.
Нутқ ва матн
Нутқ. Нутқнинг аҳамияти: Оғзаки ва ёзма нутқ ҳақида тушунча.
Матн. Матннинг ўзаро мазмунан боғланган икки ёки бир неча гаплардан тузилиши; матнларни мазмунан қисмларга бўлиш; матнга ва матн қисмларига сарлавҳа қўя олиш; баён ҳақида тушунча; саволлар ёрдамида унча катта бўлмаган матн асосида баён ёзиш; расмларга қараб саволлар ёрдамида гаплар тузиш;
Бир мавзуга оид 2-3 та гап туза олиш: Болаларнинг ўйинлари, катталар меҳнатига ёрдами, ўқишлари, қизиқишлари ҳақида ўқитувчи раҳбарлигида ҳикоя тузиш ва ёзиш.
Достарыңызбен бөлісу: |