6. Нутқ. Матн ( 5 соат)
Матнни гапдан фарқи; матннинг тузилиши; бир кишининг нутқи, икки ва ундан ортиқ кишининг нутқи. Матннинг ўзига хос хусусиятлари. Сарлавҳа. Матндаги асосий фикрни аниқлаш. Матн тузиш; уни ифодали ўқиш ва саводли ёзиш; тайёр матнни ўқиш ва қайта ҳикоялаш, сарлавҳа қўйиш.
7. Товушлар ва ҳарфлар (10 соат)
Унли ва ундош товушлар, уларнинг ҳарфий ифодаси; талаффузи ва ёзилиши фарқ қиладиган унли товушли сўзларнинг талаффузи ва имлоси; жарангли ва жарангсиз ундошларнинг талаффузи ва имлоси; бир хил қўш ундошли сўзлар ва уларнинг имлоси; сўз охирида қатор келган ундошли сўзлар ва уларнинг имлоси, х-ҳ товушли сўзлар ва уларнинг имлоси, тутуқ белгили сўзларнинг талаффузи ва имлоси.
Бўғин. Сўзларни бўғинларга бўлиш; унли товушларнинг бўғин ҳосил қилиши; сўзларни бир сатрдан иккинчи сатрга бўғинлаб кўчириш; сўзларни бўғин, товуш ва товуш, ҳарф жиҳатдан таҳлил қилиш.
Алифбо. Сўзларни алифбо тартибида қайта тузиш. Алифбонинг аҳамияти.
Достарыңызбен бөлісу: |