3. Сўз таркиби (22 соат)
Сўзнинг таркиби ҳақида умумий тушунча: асос ва асосдош сўзлар. Сўз ясовчи қўшимчалар, ясовчи қўшимчаларнинг асосдош (бир ҳил ўзакли) сўзлар ҳосил қилиши. Эгалик ва келишик қўшимчалари.
4. Сўз туркумлари (64 соат)
Сўз туркумлари ҳақида умумий тушунча. Сўзларнинг маъно ва вазифасига кўра гуруҳ-туркумларга бўлиниши: от , сифат, сон, феъл.
От. Отларнинг шахс ва нарсаларнинг номини билдириши ва ким?, нима? сўроқларига жавоб бўлиши: Отларнинг бирлик ва кўплик шаклида қўлланилиши уларнинг ким? кимлар? нима? нималар? –лар қўшимчасининг айтилишини имлоси. От ясовчи қўшимчалар: –чи, -дош, -кор, -зўр, -лоқ ва уларнинг имлоси, сўроқларига жавоб бўлиши.
Сифат. Сифатнинг шахс ва нарсалар белгисини билдириши ва қандай? қанақа? сўроқларига жавоб бўлиши. Сифатнинг от (кенг дала)га боғланиши. Сифатнинг маъно турлари. Сифат ясовчи қўшимчалар ли, -сиз, -дор, уларнинг имлоси.
Сон. Соннинг шахс ва нарсаларнинг саноғини, тартибини билдирувчи ва нечта?, қанча?, нечанчи? сўроқларига жавоб бўлиши. Нечта? қанча? шахс ва нарсалар миқдорини, нечанчи? сўроғи уларнинг жойлашиш тартибини билдириши: Сонларнинг отларга боғланиб келиши (ўн кун, олтита қалам, учинчи синф.) Саноқни билдирган сонларга -та қўшимчасининг қўшилиши (тўртта, мингта); -нчи (-инчи) қўшимчаларининг қўшилиб (эттинчи ,бешинчи) тартиб сонларни ҳосил қилиши. Сонларнинг сўз ва рақам билан ифодаланиши. (6-қават, олтинчи қават) ва уларнинг имлоси.
Феъл. Феълнинг шахс ва нарсалар ҳаракатини билдириши, нима қилди? нима қиляпти? нима қилади? сўроқлари, бўлишли ва бўлишсиз феъллар, нима қилмайди? сўроғига жавоб бўлган бўлишсиз феъллар (айтмайди) ва -ма қўшимчасининг айтилиши ва имлоси. Феъл ясовчи қўшимчалар.
Достарыңызбен бөлісу: |