Мазкур курс қуйидаги ўқув модулларидан иборат:
1. Ахборот-коммуникация технологиялари асослари. Ахборот хавфсизлиги
2. Интернет хизмати. E-mail
3. Microsoft Outlook дастурий пакети билан ишлаш
4. Microsoft Share Point дастури билан ишлаш асослари
5. Ҳужжат айланиш тизими
6. Электрон ҳужжат айланиш тизими асослари
7. Биостатистика асослари
Курс натижасида курсантлар ўзлаштириши керак бўлган билимлар ва кўникмалар рўйхати:
· Фойдаланувчи компьютерни ишлатиш
· Элементар техник носозликларни созлаш
· Windows операцион тизимининг стандарт дастурларини ишлатиш
· Microsoft Outlook дастурларини ишлатиш
· Microsoft SharePoint дастурларини ишлатиш
· Масофадан ўқитиш технологияси асосларини ўрганиш
· Интернет ёрдамида элаектрон саҳифалар билан ишлаш
· Интернетда зарур бўлган маълумотларни қидириш ва улардан фойдаланиш кўникмалари
· Электрон почтадан фойдаланиш
· Амалий дастурий пакетлар билан ишлаш
· Электрон рақамли имзони ишлатиш
· Электрон ҳужжат айланиш тизимлари билан ишлаш
MS Office Excel ёрдамида илмий
исобларни амалга ошириш ва илмий
ахборотлар қидируви
“ Республика олий ўқув юртлари ходимларининг ахборот технологиялари бўйича малакасини ошириш маркази” тинловчиларга “MS Office Excel ёрдамида илмий ҳисобларни амалга ошириш ва илмий ахборотлар қидируви” жадал курсини таклиф қилади. Бу курс, 4 кунлик жадал курс ҳисобланиб, машғулотлар бевосита тингловчиларнинг олий таълим муассасаларида (ОТМ) олиб борилади. Бу курсни ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсад, курс тингловчиларида илмий масалаларни ечишда замонавий ва кенг тарқалган MS Office Excel дастурини қўллаш бўйича кўникмалар хосил қилишдир. Курсда чизиқли алгебра, чизиқли дастурлаш орқали оптималлаштириш масалаларини ечиш, тажриба орқали олинган маълумотларни таҳлил қилиш (регрессион таҳлил, маълумотларни аппроксимациялаш ва интерполяция) масаларини MS Office Excel дастурини қўллаш орқали ечиш келтириб ўтилади. Бундан ташқари Интернетда илмий ахборотлар қидируви ва онлайн (масофавий) таълим имкониятлари бўйича кенг билимлар берилади. Курс ОТМ профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари (магистрант, тадқиқотчи, аспирантлар) учун махсус тайёрланган.
Курс дастури
Курс "MS Office Excel ёрдамида илмий ҳисобларни амалга ошириш ва илмий ахборотлар қидируви" курси 8 та дарс/16 академик соатдан ташкил топган бўлиб қуйидагича таркибга эга:
Дарс#1: MS Office Excelда ишни бошлаш (2 акад. соат)
Дарс#2: MS Office Excelда хисоблаш ишларини амалга ошириш ва натижалар визуализацияси (2 акад. соат)
Дарс#3: MS Office Excel матрицалар билан ишлаш (2 акад. соат)
Дарс#4: MS Office Excelда маълумотларни тахлили қилиш (2 акад. соат)
Дарс#5: MS Office Excelда чизиқли дастурлаш масалалари ечимини топиш (2 акад. соат)
Дарс#6: Интернетда ахборот қидируви (2 акад. соат)
Дарс#7: Интернетда мавжуд ахборот ресурслари (2 акад. соат)
Дарс#8: Такрорлаш (2 акад. соат)
Тингловчиларга талаблар
Курсда таҳсил олишни хоҳловчи талабгорларга қуйидаги талаблар қўйилади: – Математиканинг тегишли бўлимлари (чизиқли алгебра, чизиқли дастурлаш орқали оптималлаштириш масалаларини ечиш ва бошқалар) бўйича билимга эга бўлиш – Компьютерда ишлаш кўникмаларига эга бўлиш. Бундан ташқари жадал курс олиб бориладиган ОТМ камида 12 та Интернет тармоғига уланган компьютерга эга бўлган хонага эга бўлиши лозим.
Мустакил иш
Бажарди:Тургунова М.
Текширди:Абдуллаева Н.
Достарыңызбен бөлісу: |