тушуниш-тушун-тиришнинг умумий принципларини асослаб берувчи илмий қонун-қоидалар мажмуи» экан ва у ўз навбатида «...умумлашган қоидалар мажмуи».- ҳамдир.
Демак, шундай экан, «назария» - назарий ғоя ва фалсафий фикр асосига курилган муайян масала бўйича, кулланилган, назарий ва фалсафий қонун-қоидалар туплами, яъни умумлашмаси экан.
Умуман олганда; назария: - назарий ғоя, яъни «назар» - бу - нуқтаи назар ва «ия» - бу нуқтаи назарда кузатилган ва ёки кузатилаётган ходиса тасвири-нинг умумлашган акси - туб моҳият мазмуни - ғоядир.
Бизда: «ҒОЯ» - назарий, фалсафий ва илмий бўладими, бундан катьий назар: - тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастаси — туб моҳиятдир.
Шунинг учун ҳам, бирор бир масаланинг туб моҳияти тўлиқ: назарий, фалсафий ва илмий ўрганилмасдан ва ўзлаштирилмасдан туриб ва унинг туб асосини тўлиқ англаб етмасдан, унинг қонун-қоидаси тўғрисида мукаммал ва ёки мужассам «қонун-қоида» ишлаб чиқариш ва ёки олға суриш мумкин эмас. Тўлиқ ўрганилмаган ва ўзлаштирилмаган моҳият ходисасининг мазмунини ифода этувчи назарий, фалсафий ва илмий фикр ҳам тугал мантиқ ва мужассам мазмун касб этмайди.
16-эслатма: Тўлиқ англаб етилмаган ҳис-туйғу - ожиздир.
Бунинг маъноси шуки: тўлиқ англанмаган ҳис-туйғу, бу-фикрдир ва у, агар фикр манбааси моҳият бўлса ва у онгда тўлиқ англаб етилмаса - шу ҳис-туйғу англолмаганлиги ва англашилмаганлиги билан ожиз, яъни моҳият ходисасига нисбатан кучсиз, яъни фикрсиздир.
Бу холатни қўйидаги мисол билан тушуниш мумкин. Яъни бирор бир моҳият ходисасининг энг мухум аломат белгиси онгда англашилмаса, яъни онг шу моҳиятга нисбатан муайян фикр тугмаса ва туймаса, шу онгнинг шу нуктага нисбатан ҳис-туйғуси муайян фикрга эга эмаслиги билан ожиздир. Агар шу моҳият ходисасини, онгнинг ҳис-туйғуси муайян фикр тугса ва туйса, у ожиз эмас, аксинча англаб етилган ҳис-туйғунинг юқори даражаси фикрдир ва у ўз навбатида ғоядир.
Бу ерда, бевосита: хис этилиши, англаб етилиши ва тўлиқ англаниши лозим бўлган нарса фикр ҳам эмас, ғоя ҳам эмас - у - туб моҳиятдир. Чунки, ҳис-туйғу, фикр ва ёки ғоя хосил қилиб берувчи манбаа - моҳиятнинг ўзи, яъни: хис этилиши, англаб етилиши ва тўлиқ англаниши лозим бўлган ходиса масаласи, хар бир нуқтаи назар учун асос вазифасини ўтайди. Шундай экан, назарий, фалсафий ва илмий билиш қонун-қоидалари, авваламбор, билишни, тушунишни ва ўзлаштиришни туб моҳият асосига каратиши лозим.
Агар, бош-бошланғич холат асоси ва унинг вазият бирлиги, онгда тўлиқ англаб етилмаса, демак бу холатда, шу холатнинг ички мазмуни англаб етил-маганлиги билан, уни фикрда ҳам, ғояда ҳам ва илмийликда ҳам акс эттириб ва ёки ифода этиб бўлмайди.
Шунинг учун, бош-бошланғич холатни мукаммал ўрганиш ва мужассам, назарий, фалсафий ва илмий билиш ва ўзлаштириш ва шунга асосан қонун-қоидани ишлаб топиш ва ишлаб чиқариш фалсафа илмининг бош масаласи-дир.
Сухбат қилиш, мунозара ва мулохаза қилишликнинг ҳам, асосий мақсади шу. Яъни, мустақил уйлашнинг, фикрлашнинг, назарий ва фалсафий ғоялашнинг мақсади, тўлиқ англаб етилаётган моҳият ходисасини илмий билиш демак-дир. Умуман олганда, билиш мақсади, юқорида таъкидлаганимиздек, аввало билмасликдан, ўрганилмаган ва англашилмаган сохани билишга бўлган иштиёқдан келиб чиқади ва у шу билмаслигини билиш қонун-қоидасини ишлаб чиқиши билан билади, тушунади ва у ўзига ўзлаштиради. Мисол учун, хар қандай фалсафанинг ҳам ўзига яраша билиш қонун-қоидаси бўлади. Масалан, билиш билмаганлиги билан муайян моҳият ходисаси асосини фалсафалашга, яъни номлашга, тушунчаларга киритиш орқали шу сўз тушунчаларини бир-бирларига таккослаб ва солиштириб, шу солишти-рилган ва таккосланган тушунча ва номларнинг муайян мазмунини хосил қилиб олишга ўринади.
Хар қандай моҳият ходисаси хусусиятининг номи тушунча хисобланади ва бу тушунча, англанганлиги ва ўзлаштирилганлиги билан, албатта муайян маъно ва мазмун хосил қилади, тугади ва туяди.
Нима сабабдан биз, борлиқ асосини илмий билиш, тушуниш ва ўзлаштириш-дан кўра, худди шу бош-бошланғич холатнинг моҳиятини тўлиқ англаб етиш қонун-қоидаси, унинг шартлари тўғрисида кўпроқ мулохаза юритаяпмиз. Бунинг асосий сабаби шундаки, онггимизда назарий муаммо бор. Яъни, сиз билан биз, бош-бошланғич холат учун, янги ишлаб топган ва ишлаб чиққан янги қонун-қоида: «йўқдан бор бўладиган куч - масофа хосияти ва у бутун олам торайиш қонуни»- деган янги назарий, фалсафий ва илмий тушунча асо-сидаги мазмунни тўлиқ англаб етиш масаласи муаммодир. Яъни, назарий жихатдан ҳам, фалсафий жихатдан ҳам ва илмий томондан ҳам, йўқдан хеч нарса хосил бўлмайди. Аммо, биз, бу қонун-қоидада йўқдан нарса хосил бўлади деяётганимиз йўқ. Юқоридаги янги қонуннинг қоидасига эътибор беринг:
Достарыңызбен бөлісу: |