Яратилатган
тизимнинг
ишончлилиги
қуйидагилар
билан
таъминланади:
- ишламай қолганда ва тизим барқарорлигини бузадиган ёки бузган бошқа
ҳолатларда тизимда маълумотларнинг
айланишини сақлашга имкон
берадиган ишлаб чиқилган дастурий таъминот ва ташкилий ёрдамнинг
юқори мослашувчанлиги;
- носозликка бардошли ускунани танлаш ва унинг таркибий қайта захиралаш;
- энг муҳим АТнинг қисмларини маълумотлар базаси серверлари, фаол алоқа
тармоқ ускуналари, шунингдек ҳар бир қуйи
тизим фойдаланувчилари ва
маълумотлар базаси серверлари ўртасидаги алоқани таъминлайдиган тармоқ
ускуналари захираланиши таъминланади;
- узлуксиз қувват манбаларидан фойдаланиш;
- маршрутлаш имкони кўпроқ таъминланадиган телекоммуникация ва локал
тармоқларнинг топологиясини танлаш;
- хизмат қилувчи ходимларнинг юқори малакаси ва ишини ташкил этиш;
- замонавий диагностика усуллари ва техник кўрсатиш воситаларидан
фойдаланган ҳолда техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш;
- фақат очиқ лицензияга эга дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш;
- барча қуйитизимларнинг модуллари соз ҳолатда ва синовдан ўтказилган
бўлиши керак;
- қуйитизим модуллари уларнинг ишончли ишлашини таъминлаш учун зарур
техник ҳужжатлар тўпламлари билан таъминланган бўлиши лозим;
- қуйитизим модулларининг ишлаши АТнинг ўзаро иш фаолиятида
жойларда
ишлаётган
автоматлаштирилган
ахборот
тизимларида
сақланадиган маълумотларнинг йўқ қилинишига, бузилишига ва / ёки
йўқолишига олиб келмаслиги керак.
Достарыңызбен бөлісу: