7.1.2.5.Берилган муаммо юзасидан фикр алмашув диалогларида иштирок этиш, ўз кўзқарашини ишончли далиллар билан асосламоқ
7.1.2.3.Тингланган матннинг мазмунини тушуниш, берилган ахборот бўйича факт ва муаллиф кўзқарашини фарқлай олиш
Ютуқ мезонлари
-берилган муаммо юзасидан фикр алмашув диалогларида иштирок эта олади;
- тингланган матннинг мазмунини тушуниб, берилган ахборот бўйича факт ва муаллиф кўзқарашини фарқлай олади;
- маълумотни чизма, жадвал кўринишда тақдим эта олади;
- тиниш белгиларни белгиланган меъёр асосида қўллай олади;
Чорлаш.
Қуйида берилган қолипдаги олмош маъно турларининг ҳар бирига мисоллар келтиринг.Олмош ҳақида маълумот беринг.
Қолиплаштирувчи баҳолаш Дарсликдаги 5-машқ гуруҳларда ўрганилади.
“Мен сенга, сен менга” стратегияси асосида матн мазмунини ўрганинг. Гуруҳда бир ўқувчи ифодали ўқийди, қолганлари диққат қилиб тинглашадилар.Ўз фикрлари билан ўртоқлашадилар.
2. Ажратилган гапларни кўчириб ёзинг.Матнда ажратиб берилган гапларни дафтарларига кўчириб ёзишадилар.
3. Ана шу гаплар ичидан олмошларни белгиланг, турини аниқланб, тепасига қалам билан ёзиб қўйинг.
Қолиплаштирувчи баҳолаш 7-машқ. 1. Матн гуруҳларда диққат билан ўқиб чиқилади, мазмуни муҳокама қилинади.
2. Шамолларнинг ҳаракати ва хусусиятига кўра харитада тақдимотини ўтказинг. Гуруҳдан икки ўқувчи чиқиб, географик харита асосида шамолларнинг хусусияти бўйича ишини ҳимоя қилади.
Иш дафтарида бажарадиган топшириқ.
3. Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг маъно, мазмун ва ёзилишига эътибор беринг, улар иштирокида гаплар тузинг.
4. Олмошларни аниқланг. Қандай сўроқларга жавоб бўлиши ва гапдаги вазифасини айтинг.
Қолиплаштирувчи баҳолаш Тинглаш топшириғи. Ўқувчиларга «Иқлимдаги ўзгаришлар жамиятни безовта қилмайди» деган мавзудаги видеофильмни кўрсатиб, шу мавзу ҳақида музокара қилиш.
Олмош сўз туркумига таъриф беринг ва ёдингизда сақланг.
Ақлни чиниқтириш мақсадида қуйидаги топшириқ гуруҳларда бажарилади.
1.Қолипдаги гапларни ўқинг ва олмошларини аниқланг.
2.Олмошларнинг турларини алоҳида таърифланг.
3.Олмош ҳақида маълумот беринг.
Ҳар бир гуруҳ иш дафтарларида бажарадилар.