ECTS ва айрим хорижий давлатларнинг миллий кредит тизимининг қиёсий таҳлили
Давлатнинг номи
Бир ўқув йили учун ажратилган кредитлар сони
Кредит тизимининг номланиши
Европа Иттифоқи давлатлари
60
ECTS
АҚШ
120
Credit hour
Финляндия
40
Opintoviikot/studieveckor
Эстония
40
Ainepunkt (AP)
Норвегия
20
vekttall
Шотландия
120
Credits (SCQF)
Швеция
40
College credts
Иккинчи амалга ошириш лозим бўлган муҳим вазифа таълим соҳаси билан боғлиқликда “Ўқув жараёнини ташкил этишнинг кредит-модул тизими тўғрисида”ги Низомни ишлаб чиқишдан иборат. Низомда қуйидаги жиҳатлар аниқ белгилаб олиниши лозим:
қўлланилиш соҳаси;
асосий тушунчалар ва қисқартмалар;
таълим дастурларининг мазмуни ва тузилиши;
кредит-модул тизими асосида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби;
кредит-модул ўқитиш тизимида талабаларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
якуний қоидалар.
Таълим йўналишлари бўйича Давлат таълим стандартларининг ишлаб чиқилиши навбатдаги босқич ҳисобланади. Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича Давлат таълим стандарти қуйидаги таркибий қисмлардан иборат тарзда ишлаб чиқилади:
Қўлланилиш соҳаси.