|
МАВЗУ: ДЕФЕКТОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ Режа
|
бет | 2/3 | Дата | 03.04.2023 | өлшемі | 1,32 Mb. | | #173606 |
| Байланысты: A.Xusanovga
Дефектология асослари фанининг предмети
1
Дефектология асослари фанининг мақсади
2
Дефектология асослари фанининг вазифалари
3
4
Аномал болалар тоифалари
5
Дефектология асослари фанининг тармоқлари
Таянч сўзлар Деффект, дефектология, аномалия, коррекция, сурдо, сурдопедагогока, сурдопсихология, тифло, тифлопедагогика, олигофрен, олигофренопедагогика, логопедия, дактилема, мимика.
Дефектология асослари фанининг предмети
Дефектология — жисмоний ва руҳий камчиликлари бор болаларнинг психофизиологик ривожланишидаги хусусиятларини ўрганадиган, уларнинг таълим-тарбияси билан шуғулланадиган фандир. “Defektologiya” сўзи лотинча “defekt” — “камчилик”, “нуқсон”, юнонча “logos” — “таълимот”, “фан”, “ўрганиш” деган сўзлардан олинган. Руҳий ва жисмоний камчиликлари бор болалар, аномал имконияти чекланган, алохида ёрдамга мухтож болалар, дейилади (юнонча “одатдан ташқари”, “норасо” деган маънони билдирувчи “anomal” сўзидан олинган). Дефектология фанининг мавзу бахси алохида ёрдамга мухтож яъни имконияти чекланган болалар, уларнинг таълим – тарбияси, камол топиб боришдаги ижтимоий жараёнлардир.
Дефектология асослари фанининг мақсади
Дефектология фанининг мақсади — имконияти чекланган болалар учун дифференсиал таълимни ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни ўрганиш, улардаги психофизиологик камчиликларни иложи борича бартараф этиш, тузатиш ёки билинмайдиган холга келтириш яъни педагогик – психологик коррекцион усулларини белгилаш ва амалиётда тадбиқ этиш йўлларини тарбиячи ҳамда ўқитувчиларга кўрсатиб беришдан иборат. Имконияти чекланган болаларнинг нуқсонлари ҳар хил бўлади, уларнинг баъзилари батамом бартараф этилади, баъзилари бир қадар тузатилади, коррексияланади, бошқалари эса билинмайдиган холга келтиради, яъни компенсацияланади.
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|