Ilim h
á
m jámiyet. №2.2023
78
Шеър мураккаб семантик тузилишга эга, унда
концептуал майдон сарҳадлари бадиий воситалар
ѐрдамида шаклланган. Дастлабки мисраларни мутолаа
қилиш жараѐнида ўқувчи тасаввурида ―Орол‖нинг
турли коннотатив, иккиламчи мазмунлари пайдо
бўлади. Бошланғич мисралардаги ―хаста ҳол, хаста ўй,
бемажол, бемадор, беҳол, дод, кўзимнинг оқу қароси‖
сўз ва сўз бирикмаларининг ишлатилиши туфайли
―Орол‖ сўзи кўчма мазмунда ишлатилмоқда, деган
хулоса пайдо бўлиши табиий. Бироқ, навбатдаги
мисраларда ишлатилган ―дарѐларинг, балиқларинг,
қирғоғинг, тўлқинларинг‖ сўзларидан ―Орол‖ сўзи
концептуал майдон ядроси эканлигига ишонч ҳосил
бўлади. Аммо у ўзинг иккинчи луғавий маъносида
келган. Шоир миллатига мансуб ҳар бир ўқувчи мазкур
шеърдаги ―Орол‖ – изоҳли луғатларда қайд этилган
―атрофи сув билан ўралган қуруқлик‖ эмас, балки
денгизнинг номи эканлигини дарҳол сезиши табиий.
Ўзбекистон
Республикасининг
жанубий-ғарбий
қисмида жойлашган Орол денгизининг қуриб бориши
бутун ўзбек халқи, миллати учун табиий офат саналади.
Шоир
ушбу
ҳодисадан
таъсирланиб,
ўз
таассуротларини, эҳтиросларини, ҳолатини коннотатив
мазмундаги бўѐқдор сўзлар ҳамда жонлантириш орқали
етказиб, ўқувчига прагматик таъсир ўтказишга
мушарраф бўлган, шунингдек поэтик матннинг ҳиссий
таъсирчанлик кучи сезиларли даражада ошган.
Матннинг
бадиийлик
сифати
яширин
мазмунларнинг ҳажми билан белгиланади. Бадиий матн
майдонидаги яширин мазмунлар динамикада мавжуд
бўлиб, турли хил муносабатларга киришади ва қабул
қилувчининг матн билан алоқаси жараѐнида доимий
ўзгаришларни бошдан кечиради.
Айнан шу матн таркибида ва унинг воситаларида
моддийлаштирилган матннинг семантик майдони
муаллиф ва ўқувчи тафаккурини ўз ичига олади, улар
матн ҳосил бўладиган, ҳаракатланадиган ҳамда
семантик бирлик ва семантик кўплик сифатида мавжуд
бўлган қирраларни ифодалайди. Мураккаб семантик
тузилиш бадиий матннинг ажралмас хусусиятидир.
Бадиий матнда мазмун бутун ғоявий ҳажми билан
қайта-қайта янгиланади. Бошқача қилиб айтганда,
бадиий матн семантик такрорлаш (бир хил ғояни бошқа
матн воситалари тўплами билан ифодалаш) билан
ифодаланган ўзига хослик асосида қурилади.
Достарыңызбен бөлісу: |