Adabiyotlar
1.
Аскаров А. Сапаллитепа. –Ташкент: 1973. – С. 172
2.
Абу Райҳон Беруний. Китоб ал-Жамоҳир фи-Маърифат ал-Жавоҳир. – Тошкент: 2017. – Б. 488.
3.
Сулайманова М.И. Ўзбек ва қирғизларнинг этномаданий ҳаѐтидаги тақинчоқ тақишга боғлиқ муштарак одатлар.
Тилшуносликдаги замонавий ѐндашувлар: муаммо ва ечимлар. –Андижон: 2020.
4.
Расулова З.Ж. Ўзбек халқ сеҳрли эртакларида ―ғаройиб буюмлар‖ (спецификаси, генезиси ва бадиияти).
Фил.фан.ном.дисс. –Тошкент: 2012.
5.
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 2-жилд. –Тошкент: 2004, 49-b.
6.
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 3-жилд. –Тошкент: 2005.
REZYUME.
Mazkur maqolada zargarlik leksikasiga oid odatlar va ramzlar,
x
ususan, turkiy xalqlarning zargarlik buyumlarga xos
taqinchoqlarning taqilishiga doir odatlar va ramzlar ifodasi talqin qilingan.
РЕЗЮМЕ.
В данной статье интерпретируются слова и символы, относящиеся к ювелирной лексике, в частности, слова и
символы, относящиеся к ношению украшений, характерных для тюркских народов.
РЕЗЮМЕ.
Abstract. In this article, are interpreted. the superstitions and symbols related to the jewelry lexicon, in particular, the
words and symbols related to the wearing of jewelry typical of the Turkic peoples.
МУАЛЛИФ СЕМАНТИК ТИЗИМИНИ АНИҚЛАШДА БАДИИЙ КОНЦЕПТЛАРНИНГ РОЛИ
Ф.Р.Халимова –
доцент
Самарқанд давлат чет тиллари институти
Таянч сўзлар:
концепт, концептуал майдон, бадиий концепт, идиостил, семантик тизим.
Ключевые слова:
концепт, концептуальное поле, художественный концепт, идиостиль, семантическая система.
Key words
: concept, conceptual field, literary concept, idiostyle, semantic system
Бадиий концепт, даставвал, ѐзувчининг бир асар ѐки
бутун ижодий фаолиятида мужассамлашган муаллиф
концептуал майдонида миллий ѐки индивидуал тарзда
фаоллашган тафаккур бирлиги сифатида баҳоланади.
―Бадиий концепт‖ тушунчаси маркази ―умумий
асос‖, ―ядро‖ деб аталади. Унинг атрофидаги ҳудуд ва
сарҳадлар биргаликда концептуал майдонни ҳосил
қилади. Унда маълум миллатнинг руҳи, тушунчаси,
қарашлари акси мавжуд бўлади, чунончи, бу
концептуал майдонни яратган шахс, яъни муаллиф
маълум миллат вакилидир. Ёки аксинча, муаллиф ядро
атрофидаги сарҳад ва ҳудуларни ўзининг семантик
тизимидан келиб чиққан ҳолда ўзгача лисоний
воситалар, услублар ва бошқа бирликлар ѐрдамида
тўлдириб, индивидуал концептуал майдонни ҳосил
қилиши мумкин. Бу усул шоирлар ижодида, яъни
поэтик матнда кўп кузатилади.
Бадиий концепт муаллиф тафаккурида унинг ҳаѐтий
тажрибалари, кўникмалари ва ҳиссиѐтлари асосида
шаклланади.
Кейин
у
бадиий
контекстга
жойлаштирилиб, муаллиф ва ўқувчининг концептни
тушунишининг тўқнашуви асосида дискурс вазифасини
|