Ilim h
á
m jámiyet. №2.2023
77
бажаради. Бундай ўзаро таъсир натижасида ўқувчининг
ушбу концепт идрокида янги ассоциациялар ҳосил
бўлади.
Шундай
қилиб,
бадиий
концептни
юқори
даражадаги ассоциативлик ва дискурсив ҳамда миллий
ва индивидуал хусусиятларини бирлаштириб, муаллиф
тафаккурининг бирлиги сифатида белгилаш ўринлидир.
Қоидага кўра, муаллифнинг ўзини намоѐн қилиши
концептлар ѐки бадиий образлар орқали намоѐн бўлади,
бу ѐзувчининг дунѐқараши, унинг олдинги тажрибаси,
идроки ва оламга муносабати сифатида тушунилиши
мумкин. Шу муносабат билан, лисоний шахс ва
хусусан, бадиий асарда акс этган ѐзувчининг лисоний
шахсияти ҳақида гапириш қонунийдир.
Ёзувчининг лисоний шахси бадиий асарда намоѐн
бўлади. Бадиий асар муаллиф идиостили деб ном олган
муаллифнинг индивидуаллиги, унинг индивидул
услуби билан ажралиб туради. Идиостил ҳақли
равишда концептуал асосга эга бўлган ―ўзига хос
шахсий маъно‖ деб аталади.
Идиостил турли ѐндашувлар асосида ўрганилишига
қарамай,
ушбу
тушунча
(идиостил,
идиолект,
индивидуал услуб, услубий ҳаракат)га нисбатан ягона
таъриф мавжуд эмас. С.Г.Воркачевнинг таърифича,
―Индивидуал услуб – оғзаки ифода воситалари ва
шаклларининг тизимли равишда бирлаштирилган ва
ички боғланган тизими‖ [2],
В.В.Пиночетовга кўра,
―лисоний бирликларни танлаш, бирлаштириш ва
мақсадли фойдаланишнинг ўзига хос тамойилларини
қўллаш натижасида пайдо бўладиган яхлит тизим‖ [5]
.
Шу тариқа, идиостил тушунчаси, биринчи навбатда,
лисоний воситалар (сўзларни)нинг маълум бир танлов
асосида танланиши ва уларни бирлаштириш усуллари,
шунингдек, ўзаро таъсир билан боғлиқ.
Турли нуқтаи назарларга асосланиб, идиостилни
муаллифнинг бадиий асарда лисоний воситаларни
индивидуал танлови асосида бирлаштириш усуллари
орқали ифодаланган муаллифнинг шахсий семантик
тўплами сифатида белгилаш мумкин.
Бадиий асарлар муаллифнинг индивидуал ҳамда у
мансуб бўлган бутун этномаданий жамият тафаккурини
акс эттиради. Тилдаги семантик муносабатларнинг
мураккаблигини, семантик майдоннинг ўзига хос
хусусиятларини, унинг тузилишини тушуниш лисоний
ҳодисаларни ўрганишнинг янги даражасига ўтишга
имкон беради.
―Бадиий матн – бу барча турдаги семантик
трансформациялар билан юқори даражада тўйинган
майдон, унда умумий лисоний ҳамда индивидуал-
муаллифий маъно ва мазмунлар мужассамланади‖ [3]
.
Ўз ижодини тилшуносликнинг ушбу соҳасини
ўрганишга бағишлаган тадқиқотчилар, бадиий асарни
таҳлил қилишда чуқур ва комплекс ѐндашувни
қўллашни таклиф қилмоқдалар.
Олимлар бадиий концептни – лисоний шахснинг
умуминсоний
тажрибаси,
унинг
дунѐқараши,
қадриятлар тизимини ўзлаштириши натижасида ҳосил
бўлган семантик ва эстетик категориялар тоифасига
киритадилар [1]
.
Шуни таъкидлаш жоизки, миллий
маданий ва индивидуал-муаллифий концептлар ҳар
доим ҳам ўз қиймат компоненти ва мазмунига мос
келавермайди.
Бадиий концепт индивидуал-муаллифнинг олам
манзараси тасаввури акси бўлиб, лисоний шахс миллий
маънавий қадриятларни ва ўз тасаввуридаги олам
манзараси билан бевосита боғлиқ бўлган қадриятларни
танлаб акс эттириши мумкин. Маданий концепт оламни
идрок этишнинг барча шаклларини ўз ичига олади.
Бироқ, муаллиф онгида шаклланиб, белгида ўз
ифодасини
топган
бадиий
концепт,
турлича
ифодаланиш имкониятига эга. Бадиий асарда сўзнинг
том маънодаги мазмуни бутунлай бошқача, янги
мазмунларга эга бўлади. Бу, ўз навбатида, бадиий
концептнинг пайдо бўлиши учун хизмат қилади. Айнан
бадиий концептларда лисоний ва маданий концептлар
доирасига киритилмаган хусусиятларни фаоллаштириш
мумкин.
Мазмун, бир томондан, матн тузилиши ва унинг
лисоний воситаларига боғланган ҳодиса бўлса, бошқа
томондан, шахс онгида мавжуд бўлган ва фикрлаш
жараѐнлари билан боғлиқ бўлган ҳодисадир. Маъно
диалогик хусусиятга ва субъектлараро характерга эга
ҳамда қабул қилувчининг индивидуал ва шахсий
фазилатларига боғлиқ.
О.Г.Ревзинанинг фикрига кўра, поэтик матн
структураси ва уни идрок этишни изоҳлаш ―поэтик
семантика‖нинг вазифасидир [6] (Ревзина, 2002: 418).
―Лисоний заҳирадаги ҳар қандай бирлик шеърий
контестда поэтик бўѐққа, поэтик либосга эга бўлади.
Поэтик либосга эга бўлган лисоний бирликлар ва
уларнинг концептуал хусусиятлари билан боғлиқ
бўлган концептлар поэтик семантикада ўрганилади‖ [4]
(Носирова, 2020: 98).
―Поэтик семантика поэтик тафаккур билан
боғланади. Шоир назарда тутган мазмун тагмаъно
орқали берилади. Шеърий матнда муаллифнинг
коммуникатив мақсади мулоқот жараѐнининг асосий
характеристикаларидан бири ҳисобланади ва бундай
мақсад гўѐ атайлаб ҳосил қилинган коммуникатив
интенция сифатида шеърий матн структурасида ва
мазмунида лисоний воқеланади‖ (Ўша манба, 98).
Мисол учун Абдулла Орипов ва Муҳаммад Юсуф
қаламларига мансуб ―Орол‖ сарлавҳаси остидаги
шеърларини муаллиф идиостили нуқтаи назаридан
семантик таҳлили қиламиз. Абдулла Ориповнинг
―Орол‖ шеъри:
Бир қуруқлик пайдо бўлди,
Денгизда не ҳол?
Меники деб эълон қилди
Кимлардир дарҳол.
Охири келиб қарашсалар,
Ҳеч вақо йўқдир,
Шунчаки у сузиб юрган
Кит экан, ―орол‖.
Мазкур шеърда ―Орол‖ фактуал, умуммаданий
концепт. Тасаввур, воқелик, саҳна ва ҳоказоларни
ифодалаб келаѐтган барча сўзлар ўзларининг луғавий
маъноларида, яъни денотатив маъноларида ишлатилган.
―Орол‖ атрофи денгиз билан ўралган қуруқликдир.
Шеърдаги воқелик тўғридан-тўғри баѐн этилмоқда,
яъни унда на мантиқийлик, на сўз ўйини ва на
бўѐқдорлик мавжуд: ―Денгизда қуруқлик пайдо бўлади,
у одамлар орасида талаш бўлади, бироқ охири у орол
эмас, кит бўлиб чиқади‖. Шеърнинг семантик тузилиши
оддий, факутал, умуммаданий, денотатив мазмундаги
сўзлардан иборат.
Навбатдаги Муҳаммад Юсуфнинг ―Орол‖ шеъри
таҳлили:
Хаста ҳолинг, хаста ўйга ботурсан,
Бемажол, бемадор, беҳол ѐтурсан.
Додинг билан дунѐни уйғотурсан,
Кетиб қолма, Оролим!
Оқу қаросисан қаро кўзимнинг,
Юзларингга босиб яшай юзимни.
Сувинг қуриб қуритмагил изимни,
Кетиб қолма, Оролим!
Дарѐларинг келолмасдан йиғлар зор,
Сенга мадор бўлолмасдан йиғлар зор.
Балиқларинг кўзларида савол бор,
Кетиб қолма, Оролим!
Қирғоғингда қовжираган далангман,
Тўлқинларинг титроғиман, нолангман,
Мен ҳам битта қақшаб қолар болангман,
Кетиб қолма, Оролим!
|