25
мувофиқ равишда мазкур терминологик қатлам терминларининг аффиксация
усулида ҳосил бўлишида -лик, -чи, -лаш сингари аффикслар фаол.
6.
Структур ва семантик хусусиятлари ҳамда қўлланиш кўлами
асосида банк-молия терминларини мавзуий гуруҳларга
ажратиш мезонлари
ишлаб чиқилди: а) шаклий мансублик мезони; б) семантик мансублик мезони.
Ушбу мезонлар асосида банк-молия терминлари «
Молия тизими
терминлари
»
,
«
Банк
иши
терминлари
»
,
«
Қимматбаҳо
қоғозлар
терминлари
»
,
«
Солиқ тизими терминлари
»
,
«
Ҳисобиёт терминлари
»
,
«
Суғурта терминлари
» сингари мавзуий гуруҳларга ажратилиши мумкин.
7.
Ўзбек тили банк-молия терминлари орасида синонимия (
аванс –
бўнак, акционер – ҳиссадор, маржа – спред, маклер – брокер – даллол, пеня –
ўсим
), антонимия (
импорт – экспорт, актив
–
пассив, инфляция – дефляция,
фойда – зарар
), гипер-гипонимия (заём – гипероним;
облигациясиз заём,
йўқотишсиз заём, фоизсиз заём, муддатсиз заём, ташқи заём, ички заём,
ютуқли заём, кафолатли заём...
–
гипонимлардир), полисемия (
аутсайдр,
депонент, лот, валюта
), омонимия (
агент, актив, капитал, пул, ринг
),
паронимия (
абонент – абонемент, адресант – адресат, дебет – дебит,
конъектура – конъюктура, фикс – фиск, экспонат – экспонент
) сингари
парадигматик муносабатлар мавжуд.
8.
Ўзбек тили банк-молия терминлари структур табиатига кўра бир
компонентли ва кўп компонентли терминларга бўлинади.
Бир компонентли
терминларнинг катта қисми ўзлашишга асос бўлган тилда ясама термин
бўлиб, бу терминларнинг ясовчи аффикси ўзбек тилида мавжуд эмас. Шу
боис ўзбек тили нуқтаи назаридан улар бир компонентли туб термин тарзида
талқин қилинди. Мазкур терминлар бир қанча ясама банк-молия терминлари
учун ясовчи асос ва бирикма типидаги банк-молия терминларининг тобе ёки
ҳоким қисми (минимал элемент) сифатида анча фаол қўлланади.
9.
Ўзбек тили банк-молия терминларининг энг катта қисмини бир
компонентли банк-молия терминлари ва икки компонентли банк-молия
терминлари ташкил этади. Уч компонентли, тўрт ва
ундан ортиқ
компонентли терминлар миқдори биргаликда умумий терминларнинг 1/3
қисмини ташкил этади. Бу эса терминлар учун жуда катта кўрсаткичдир.
Айнан мазкур ҳолат банк-молия терминларининг соҳа вакиллари ва тил
соҳиблари томонидан қўлланилишида қийинчиликларни юзага келтириши
мумкин.
10.
Икки компонентли банк молия терминларининг аксарият қисми
аниқловчи
–
аниқланмиш муносабатидаги сўз бирикмаларидир, баъзи
ҳолларда тўлдирувчи ва тўлдирилмиш муносабатидаги терминларни ҳам
учратиш мумкин. Уч компонентли банк-молия терминларининг тобе
компонентлари иккитадан бўлиб, уларда тобеланиш занжирли тарзда намоён
бўлади. Тўрт ва ундан ортиқ компонентли
банк-молия терминлари эса
мураккаб тузилишга эга бўлиб, уларнинг ифода планида, аниқловчи ва
аниқланмиш, тўлдирувчи ва тўлдирилмиш муносабатлари ҳам намоён бўлади.
26
Айрим терминлар таркибида уюшиқ бўлаклар ҳамда улар ўртасида
ва
боғловчиси иштирок этади.
11.
Тилшуносликнинг
замонавий
парадигмаси
терминологик
тадқиқотларни инсон омилини инобатга олган ҳолда антропоцентрик
тамойил асосида олиб боришга кенг имкониятларни очиб бермоқда. Нутқ
қаратилган шахс мазкур нутқни тушуна олсагина соҳавий мулоқот юз беради
ва шу тариқа ахборот алмашинуви такомиллашиб боради. Мазкур ҳолатда
терминологик ва изоҳли луғатларнинг аҳамияти жуда каттадир.
12.
Ўзбек тили банк-молия терминологиясида
нархи пасайди, нархи
ўртача, нархи баланд, нархи осмонда; пул кўринди
;
пулларни ювиш
сингари
термин
–
метафоралар мавжуд. Мазкур ҳолат соҳа терминологияси халқнинг
кундалик турмуш тарзига тобора кириб бораётганлигидан, терминларнинг
детерминлашуви содир бўлаётганидан далолат беради.
13.
Ўзбек тили банк-молия терминологиясида ўзлашма терминларни
қўллашга мойиллик кузатилади. Натижада соҳа терминларининг умумхалқ
томонидан тушунилиши ва қўлланишида
муаммолар, қийинчиликлар юзага
келиши мумкин. Шундай ноқулайликларни бартараф қилиш, қолаверса,
ўзбек тилининг нуфузини янада ошириш, қўлланиш кўламини кенгайтириш
мақсадида бир қатор терминлар ўрнида ўзбек тилида мавжуд сўзлардан
қўллаш мақсадга мувофиқ. Чунончи, бу каби терминлар якка ҳолатда
қўлланилишидан ташқари ўнлаб терминларнинг минимал элементи сифатида
қатор банк-молия терминларини ҳисобга олсак, терминларни тартибга солиш
орқали
салмоқли
миқдордаги
терминларнинг
миллий
тилимизда
қўлланилишига эришамиз.
14.
Ўзбек тилида мавжуд (ўз қатлам)
сўз ва бирикмаларни банк-
молия терминлари сифатида қўллаш орқали ўзбек
тилининг бой
имкониятларини юзага чиқариш мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: